XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 05 Апрель 2014

Тўйдан сўнгги «хамиртуруш»

Урганч шаҳридаги Бобур маҳалласининг каттаю кичиги  Бобожон ота номини ҳурмат билан тилга олади. Эл хизматига белини маҳкам боғлаган отахон ҳамиша маҳалладошларининг тўю маъракасида бош-қош.

У билан кенгашиб олинса, кўнгил хотиржам бўлади. Бундай маҳалда бобо ўз талабини ўртага қўяди. —  Исрофгарчилик, — дейди отахон,  — ошингни кўчага тўкиш, деган гап. Бу эса кони гуноҳ. Исрофгарчиликка асло йўл қўймаймиз. Ортиқча ҳашамга сарфланадиган пулни ёшларнинг ўзларига берамиз. Рўзғорга керакли буюм олишади. Бобонинг маслаҳатлари шу билан тугаб қолмайди. Тўйлардаги дабдабабозликка чек қўйиш, тўйларни ихчам ўтказишни айни муддао, деб ҳисоблайди у. Бугун Бобожон отанинг ўгитларига амал қилиб, барака топганлар кўп.  — Тўй қилиб қарздор бўлиб қоламанми, деб ўйлагандим, — дейди ана шундай маҳалладошлардан бири. — Худога шукр, қайтага қўлимда бир оз “хамиртуруш” ҳам қолди. Унга қўшиб, “Матиз” сотиб олмоқчимиз. “Бу дунё яхши одамлар ва хайрли амаллар билан обод”, дейди доноларимиз. Дарҳақиқат, самимий, меҳридарё, фидойи инсонлар боис ҳаётимиз тўкис, кунларимиз ёруғ. Бобожон ота ҳам ана шундай одам. Яқинда у маҳалласидаги бир ногирон йигитга ўз отасидек меҳрибонлик кўрсатди. Уни уйлантириб қўйди.

— Шомурод  нутқида бир озгина нуқсони бўлганлиги учун кўнглини очолмай юрганини сезардим, — дейди Бобожон ота. — У билан гаплашдим. “Уйлантириб қўйсам, нима дейсан?” десам, рози бўлди. Бу — масаланинг бир томони. Иккинчи томони — келин танлаш. — Уч ойга яқин келин қидирдим, — дейди ота. — Бутун шаҳарни айландим, десам, муболаға эмас. Охири топдим. Чеккароқдаги маҳаллалардан  биридаги танишим жонимга оро кирди. У маҳалламизда яхши бир қиз бор, деб қолди. Ўзи тикувчи экан. Танишим билан  қизникига бордик. Ота-онанинг розилигини олиб, ёшларни кўриштирдик. Қиз  рози бўлди. Чиройли тўй қилдик...
Яқинда отахон фуқаролар йиғинида ўтказилган мажлислардан бирида кам таъминланган икки оила фарзандларининг тўйини ўтказиш масаласини ўртага қўйди. Таклифни ҳамма қўллаб-қувватлади. Ҳатто шу ернинг ўзида ҳомийлар ҳам топилди.  Хайрли ва савоб  ишдан бошқалар ҳам четда қолмасин, дея у дам олиш куни маҳаллани бир қур айланиб чиқди. Ҳеч кимга ҳеч нарса демади. Фақат тўйга таклиф этди. Шунинг ўзидан хулоса чиқарган кўплаб маҳалладошлари тўй бошида бўлишди. Маҳаллада ўтган тўйдан сўнг барчанинг қалбига илиқлик югурди. Ҳақиқатан ҳам, меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувликни ўзида жо қилган қадриятларимиз мисли гавҳардек қалбларимизга нур, ҳаётимизга сурур бағишлайди. Бугун бундай қадриятларимиз эъзозланиши бежиз эмас. Чунки эзгу амалларни ўзига одат қилган одамлар  юртимизда кўп. Шундай инсонлар доимо бор бўлсин!

Сотим АВАЗ.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Яхшиликнинг умри боқий Баҳор »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган