XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 06 Март 2015

Ҳисоб палатаси ҳисоботи фракцияларда муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Экологик ҳаракат депутатлар гуруҳи йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2014 йилги фаолияти якунларига доир ҳисоботи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ҳисоб палатаси ўтган йилги фаолияти давомида давлат ва ҳудудий ривожланиш дастурлари ижроси, маблағлардан мақсадли фойдаланиш, иқтисодиётнинг барча тармоқлари жадал тараққиётини таъминлаш мақсадида Давлат бюджетининг самарали бажарилишини ўрганишга алоҳида аҳамият қаратди.

Бюджет кодексининг 96-моддасига мувофиқ, Ҳисоб палатаси томонидан 2015 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджети лойиҳаси мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил этилди. Бундан таш­қари, Давлат бюджети сарфи, жумладан, иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича харажатларнинг бюджет маблағлари билан таъминлангани баҳоланди.

“Сиёсий партияларни молия­лаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси доирасида сиёсий партияларни молиялаштиришнинг тўлиқлиги ва бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши кўриб чиқилди. Бюджетдан молиялаштириладиган идоралар фаолиятини текшириш мобайнида республика ва ҳудудлар кесимида Давлат бюджети ижроси, маблағлардан қонуний, мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши ўрганилди. Давлат бюджетининг ҳудудлар ва тармоқлар бўйича кирим қисмини шакллантиришнинг тўғрилиги, бюджет ижросининг бандма-банд ҳамда тўлиқ амалга оширилиши таҳлил қилиниб, бюджет даромадларининг асосий бандлари бўйича прогноз кўрсаткичларининг аниқлигига баҳо берилди.

Шунингдек, Ҳисоб палатаси Давлат бюджети таркибидаги бюджетдан ташқари жамғармалар шаклланишининг тўлиқлиги, улардан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланилиши бўйича мунтазам назорат олиб борди. Қолаверса, ҳудудларга чиқилиб, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, харажатларни оптималлаштириш ҳамда дотация даражасини пасайтиришнинг аҳволи ўрганилди. 2014 йилда Ҳисоб палатасининг Назорат ишлари дастурига биноан, 149 та объектда 33 йўналиш бўйича назорат тадбирлари ­бажарилди.

— Ўтган йилда Ҳисоб палатаси томонидан маҳаллий бюджетлар ижроси доимий равишда назорат қилиб борилган, — деди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси В. Цветков. — Хусусан, Навоий ва Андижон вилоятларида ­маҳаллий бюджетлар ижроси текширилган. Айтиш жоизки, айрим вазирликлар, идора ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг баъзи мутасаддилари Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган камчиликлар ва ҳуқуқбузилиши сабабларини бартараф этиш масаласига принципиал ёндашмаяпти. Ҳисоб палатаси ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича ЎзЛиДеП фракцияси қатор таклифларни ишлаб чиқди. Улар Қонунчилик палатаси муҳокамасига қўйиладиган назорат тадбирлари самарадорлигини ошириш масаласига тааллуқлидир.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси вакили М. Убайдуллаевнинг фикрича, 2014 йилда Ҳисоб палатасининг муҳим ишларидан бири ўтказилган назорат тадбирларидан келиб чиққан ҳолда, амалдаги айрим қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар бериш, шунингдек, идоравий-меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш бўлди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 254-моддасига ўзгартиш киритилгани бунга бир мисолдир. Ўз навбатида, Маъмурий ­жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклифи Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилинди. Бу ер тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари аниқланиши билан боғлиқ таклифдир.

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзолари томонидан келгусида Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда молиявий қонунбузарлик ҳолатларини ҳар томонлама ўрганиш кераклиги айтиб ўтилди. Шулар қаторида камчиликларни бартараф этиш, бу каби нуқсонларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва йўқотиш юзасидан қабул қилинаётган чоралар тўғрисида тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш йўли билан парламент назоратини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

— Ҳисоб палатаси Давлат бюджети харажатлари, хусусан, ойлик иш ҳақи, нафақа, стипендия ва бошқа ижтимоий тўловларнинг таъминланганлигини таҳлил этганига аҳамият қаратдик, — деди Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Х. Рўзметов. — Партиянинг Сайловолди ­дастурида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламининг манзилли ижтимоий ҳимояси самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор берилган. Бинобарин, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш зарурлигини билдирдик. Фикримизча, Ҳисоб палатаси назорат тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бандликка кўмаклашиш жам­ғармалари ва ижтимоий соҳадаги бошқа ташкилотлар фаолиятини ўрганиб чиққани жуда долзарбдир. Шу маънода, камчиликларни бартараф этиш, жабҳадаги назоратни янада кучайтиришга доир таклифлар бердик.

— Ҳисоб палатаси маълумотларини партиямиз Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилдик, — деди Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси А. Умиров. — Хусусан, ижтимоий соҳага ажратилган маблағлардан мақсадли ва унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратдик. Соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари томонидан бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланмаслик ҳолатлари, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, касаначилик соҳасида иш ўринлари яратишда камчиликлар, ойлик маошни белгилашда қонунбузарликлар аниқланган. Биз барча даражадаги ижро ҳокимияти органларининг бюджет маблағларидан самарали фойдаланиши устидан депутат назоратини кучайтириш лозимлигини алоҳида эътироф этдик. Фракциямиз томонидан бу борада парламент ва Ҳисоб палатаси ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, назорат тадбирларига мамлакатимиздаги фуқаролик жамияти институтлари вакилларини фаол жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

— 2014 йилда Ҳисоб палатаси томонидан қатор вазирлик ва идораларда назорат тадбирлари ўтказилганда, молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, — деди Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзоси С. Худойберганов. — Баъзи маҳаллий ҳокимликлар томонидан Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни самарасиз ишлатиш ҳолатлари ҳақида тўхталиб ўтдик. Биз, шунингдек, Ҳисоб палатаси томонидан бюджет интизомини бузиш, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича тегишли вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар томонидан ҳаётга татбиқ этилган чора-тадбирларга диққатимизни қаратдик.

Йиғилишлар якунида ­сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи аъзолари томонидан, дастурий вазифалар ҳамда электорат манфаатлари инобатга олинган ҳолда, Ҳисоб палатаси ҳисоботини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш таклифи қўллаб-қувватланди.

 

Саиджон МАХСУМОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган