XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 03 Май 2014

Йўлда

Термиздан поездга чиқдим. Тошкентга қараб. Купеда бир аёл ва эркак суҳбатлашиб ўтирибди. Икковининг ҳам чеҳраси очиқ. Аёлнинг кўзларида ички бир дард. Хазин. Аммо билдирмайди.

Поезд жўнади. Гурунгимиз қизиди. Одамлар... Ҳаёт... Оила... мавзулар турли-туман. Кутилмаган ҳол поезд иккинчи бекатдан жўнагач рўй берди. Умримда бунақа вазиятга дуч келмаганман. Жуда ғалати бўлди. Инсон! Инсон, деймиз. Лекин у турфа кўринишда.

Купемизга қўпол, айиқ гавдали киши кириб келди. Пишиллайди. Ташқаридан қараб, қандай инсонлигини билмайсиз-да. Жойни сўради. Исмимизни, қаерданлигимизни... Нима бўлар экан, деб турибмиз. Ҳайрон қолдим, купемизда... бирдан хўжайинликни қўлга олди. Овозида дағдағами, манманликми, шунга ўхшаш бир нарса-да:

— Отим Хўжамурод. Бир пайтлар колхозга раис бўлганман. Ҳозир нафақадаман. У пайтларда ҳамма атрофимда “акажон”, деб юрарди... Гапим гап эди. Мендан ҳамма ҳайиқарди. 

У тинмай мақтанди. 

— Хўш, сиз Тошкентга бораяпсизми? — у ёнимдаги кишига қаради.

— Ҳа... пойтахтга.

— Сиз-чи, опа?

— Мен ҳам Тошкентга бораяпман, — аёлнинг овози синиқ чиқди.

— Неча ёшдасиз?

— 50 дан ошдим...

— Э-э, опа-опа-я! Момо бўп қопсиз. Мана, мен 70 дан ошдим. 40 ёшда дейсиз. Сиз опа, 80 ёшга кирган момосиз. Касалмисиз, дейман.

— Озгина мазам йўқ эди. Кўрингани бораяпман... — мунғайди аёл.

— Касал сизни тамом қипти. 50 ёшда қариб ўтин бўп қопсиз. Менинг ҳам хотиним икки йил касал бўлиб юрди. Дўхтирларга ҳам кўрсатдим. Тузалмади, ўлиб кетди...

Аёл бу сўзлардан бирдан чўкди. Гўё лаҳзада бир бурда бўлиб қолди. 

Нима бўлди-ю, Хўжамурод купедан коридорга чиқди. Ёнимдагилар ўз ўринларидаги кўрпаларга ўраниб ётиб олишди. Мен тепага ётдим. Кун ботаётганди. У қайтиб келди. Гапини эшитадиган киши йўқ. ўудранди. Асабийлашди. Мижғовланди: “Бундай купедан кўра таксида кетганим яхши эди...”

Бир тун минг йилдай ўтди. Биргина нодон уч инсоннинг кўнглини вайрон қилди.

Икки кун ўтди. Яна поезддаман. Сурхондарё томонга қараб кетаяпман. Тошкент вокзалидан оилам билан чиқдим. Купеда йўлдошимиз ака-сингил Бахтиёр ва Баҳрия. Қизиқ ва ширин суҳбатимиз Қаршигача давом этди. Улар билан хайрлашдик. Қандай ажойиб ака-сингил. Одамнинг жонидай.

Дунёда яхши одамлар кўп. Шундан ҳаётимиз гўзал ва ҳузурбахш.

Менгнор ОЛЛОМУРОД.

 

 

 

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Малоҳатдур ҳусни одамзод Ҳикоят »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган