XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 03 Май 2014

Малоҳатдур ҳусни одамзод

Тилимиз ва адабиётимизнинг бобокалонларидан бири Юсуф Хос Ҳожиб биринчилардан бўлиб, инсон фарзандининг ахлоқий қомусини яратди. Ул зоти шариф 1069 йилда битган “Қутадғу билиг” (“Саодатга элтувчи билим”) асари ана шундай қомуснинг мукаммал намунасидир.

Юсуф Хос Ҳожиб маънавий камолотга эришмоқчи бўлган кишиларни, аввало, илм, ҳунар эгаллашга чорлайди:

Билимни буюк бил,

Уқувни улуғ,

Бу икков жиловни

Қўймаган — қутлуғ.

Билимсиз барчаси

Дардмандир, дардман.

Бу дард давосига

Билим ҳунарманд.

Жаҳон фанининг дарғаларидан Абу Райҳон Беруний эса, гўё маслакдоши Юсуф Хос Ҳожибни қўллаб-қувватлагандек, дейди:

— Донишманд ва олимлар хулқларидан ўрнак олиш яхши хулқни тиргизади, ёмонини йўқ қилади. 

— Билим — ўқиш ва такрорлаш меваси.

Илмли, ҳунарли бўлишнинг зиёдалиги, жаҳолатнинг касофати, орифликнинг шарофати тўғрисида Ибн Сино, Форобий, Улуғбек сингари алломалар ҳам қайта-қайта огоҳлантирган.

Файласуф Абдулхолиқ ўиждувонийнинг маънавий зурриётларига қолдирган васиятномасида мана бундай сатрлар бор: “Эй фарзанд, комил инсон бўлишга интил, илм эгаллашдан зерикма, дунёга ҳирс қўйма, Ватан севинчини кўзлаб яша, туққан юрт тупроғини кўзингга тўтиё айла, ҳар қадамингни ўйлаб бос, токи оқибатда пушаймонлиқ келмагай...”

Миллатимиз фахри, фидойи олим ва хассос шоир Абдулла Авлоний ёш авлодга атаб “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” деган асар ёзди. У бошдан-оёқ яхши хулқлар, ёмон хулқлар тафсирига, таҳлилига бағишланган. Авлоний яхши хулқлар сирасига диёнат, поклик, қаноат, сабр, ҳалимлик, иффат, ҳаё, хайрхоҳлик, саховат сингари хислатларни киритади, уларнинг инсонга нечоғли кўрк бағишлаб, руҳий камолот сари элтишини исботлайди.

 

Бир ривоят бор. Бир куни Алишер Навоий отда кетаётиб, ногаҳон йўл бўйида ўтирган ўсмир болага кўзи тушди. Ҳазрат отдан тушиб, болакайнинг қўлини олди. Шундан сўнг шоир бу ҳолатга ажабланиб турган мулозимларга боқиб, деди:

— Бул йигитча устозимнинг набираси бўлади. Биз унга салом бериб, устоз хотирини шод айладик...

Даҳо шоирнинг бу хайрли амалини камтарлик ва хоксорликнинг юксак чўққиси, дейиш мумкин.

 

Ҳамонки, гап камтарлик, кичик феълликка етиб келган экан, бу мавзуда ҳам икки оғиз сўзлаш ўринли бўлар. Фақирлик ва манманлик, кибр ва тавозе, қўрслик ва ҳалимлик, аччиқ тил. Бундан минг йил муқаддам Аҳмад Яссавий “Девони ҳикмат” китобида:

Қул Хожа Аҳмад тоат қил,

Билмам, умринг неча йил,

Аслинг, билсанг оби гил,

Яна гилга кетаро! — дейди.

Бас, шундоқ экан, нечун биз ерни миннат билан босамиз? Нимага баъзан бировларни оёқ учида кўрсатамиз, гоҳида салом беришни эмас, ҳатто, алик олишни ҳам унутиб қўямиз. Нафс ва калондимоғлик баъзан дўстни душманга, туққан-туғишганни етти ётга айлантириши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ўтмишдаги улуғ аждодларимиз нафснинг қутқусига учмасликка, тамадан йироқ бўлишга  ундайди. 

Бу сирли олам сингари маънавий камолотнинг ҳам поёни йўқ. Кимки ички дунёсини яхши хулқлар билан безаб, одамийлик шевасига риоя қилиб яшаса, у бахтлидир. Зеро, Навоий бобо айтмоқчи, малоҳатдур ҳусни одамзод.

Саъдулла СИЁЕВ.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Ихтиёрий муаммо Йўлда »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган