XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 04 Февраль 2016

таълим сифатини янада оширишнинг муҳим омилидир

Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ
Пятница, 05 Февраль 2016 00:00

Таклиф билан чиқди

Хитойнинг кимё саноати етакчиси — “China National Chemical Corporation” давлат концерни Швейцариянинг пестицидлар ва уруғликлар етказиб берувчи “Syngenta” компанияси ҳар бир акциясини 465 АҚШ долларидан сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқди.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Яқинда Амстердамда  “Horecava — 2016” меҳмонхона ва ресторан бизнеси халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда ҳар йили ушбу соҳа маҳсулотлари тақдим этилиб, -тармоқни ривожлантиришнинг янги тамойиллари муҳокама қилинади.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Пятница, 05 Февраль 2016 00:00

Аниқ ташхис, самарали муолажа

Нишон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникага ультратовуш аппаратлари, юрак, жигар, буйрак ва бошқа ички касалликларни аниқлашда қўлланиладиган замонавий ускуна ҳамда жиҳозлар келтирилди. Бу эса хасталикларга аниқ ва тезкор ташхис қўйиш баробарида беморларни самарали даволашда янги имкониятларни яратди.
— Поликлиникамиз 250 қатновга мўлжалланган, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Икром Бозоров. — Бир миллиард сўмликдан зиёд реконструкция ишларидан сўнг муассасамиз янада чирой очиб, диагностика маркази, лаборатория ва физиотерапия бўлимларига эга бўлдик. Уларда ўрнатилган ускуналар тумандаги 130 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш имконини беради. Жорий йилда “Саломатлик — 3” лойиҳаси доирасида бу ерга янги рентген қурилмаси, бош мия ҳамда кўкрак қафаси касалликларини аниқловчи замонавий жиҳозлар келтирилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоятда
14 та кўп тармоқли марказий поликлиника фаолият юритмоқда.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ

Наманган  шаҳрида вилоятда барпо этилаётган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳасига бағишланган халқаро тендеролди конференцияси ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 05 Февраль 2016 00:00

Сўз санъати ва жамият

Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” номли тазкирасининг энг диққатга сазовор хусусиятлари шундан иборатки, унда муаллиф сўз санъатини жамият, халқ хизматига йўналтириши, адабиётнинг чуқур мазмундорлиги ва юксак бадиийлиги учун кураши, уни шу асосда ривожлантириш учун ҳаракат қилиши кўзга ташланиб туради. Асарда Навоий замонасининг маданияти ўз ифодасини топган. Муаллиф адабиётга, уни баҳолашга ўз даврининг энг билимдон олими сифатида ёндашади.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 05 Февраль 2016 00:00

Спортчи ёшлар учун қулайлик

Олот туманида 20-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги биноси қурилиб, ёшлар ихтиёрига топширилди.
Бунинг учун Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2 миллиард 380 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди. Янги спорт зали, замонавий стадион бу ерда маҳорат ошираётган икки минг нафарга яқин ўғил-қиз ҳамда уларнинг ота-оналарини бениҳоя хурсанд қилди.
Қоракўл туманидаги 30-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биноси мукаммал таъмирланди. Қурилиш ишларини ҳудуддаги “Шаҳзод Бекзод файз” масъулияти чекланган жамияти бинокорлари амалга оширди.
Лойиҳа рўёбига 832 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Натижада масканнинг спорт залида барча зарур қулайлик яратилди. Стадион, теннис, баскетбол майдонлари замонавий қиёфа касб этди. Иситиш тизими янгиланди. Пировардида ёшларнинг 11 спорт тури билан қишин-ёзин тўлақонли шуғулланишлари учун имконият юзага келди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: СПОРТ
Пятница, 05 Февраль 2016 00:00

Ижодий мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан пойтахтимиз театрлари жамоаларининг юртимиз бўйлаб ижодий сафарлари уюштирилмоқда.
Яқинда Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ, Қарши, Касби ҳамда Нишон туманларидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида “Қирмизи олма” спектаклини намойиш этган эди. Куни кеча Ўзбек давлат драма театри жамоаси Жиззах вилоятига ташриф буюриб, “Отасининг қизи” асарини тақдим қилди.
— Халқимиз ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган санъаткорларнинг туманимизга ташрифи ҳамда улар ижросидаги спектаклларни томоша қилганимиздан мамнунмиз, — дейди Дўстлик туманида яшовчи М. Аҳроров. — Бу каби маданий тадбирлар чекка ҳудудларда янада кўпроқ ўтказилишини истардик.
Спектакль вилоятнинг бошқа туманларида ҳам намойиш этилди.


Тоҳир ДЎСТМУҲАММЕДОВ.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Пятница, 05 Февраль 2016 00:00

«Шарқ бозори» мўъжизалари

Пойтахтимизда “Шарқ бозори” кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди. Унда ҳунарманд-усталар томонидан яратилган халқ амалий санъатининг нодир намуналари, либослар, миллий матолар, гиламлар, шунингдек, ҳар хил совғабоп буюмлар намойиш қилинди.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Пятница, 05 Февраль 2016 00:00

Қатъият, ирода, фидойилик

туйғуларини ёшларимиз қалбида юксалтириш алоҳида аҳамиятга эга

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+