XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 21 Апрель 2016

Ўзингга ишон, қатъиятли бўл!

Болалигимдан спортнинг шотокан каратэ-до турига  меҳр қўйганман. Бир оз улғайгач, Нукус шаҳридаги спорт мажмуасига қатнай бошладим. Шу вақтдан эътиборан спорт мени бутунлай ўзига ром этди. У билан астойдил шуғулландим, маҳоратимни ошириб бордим. Бугун эса, ишонч билан айтаманки, спорт ҳаётимнинг мазмунига айланиб улгурди.

Мамлакатимизда қизлар спортига катта эътибор қаратилаяпти. Ҳар бир юртдошимиз ўзбек қизларининг жаҳон ареналарида қўлга киритаётган ютуқларидан фахрланади. Ўзимдан мисол, ўтган давр мобайнида юртимиз ва халқаро миқёсда ташкил этилган бир қатор мусобақаларда қатнашдим.

2015 йил эса мен учун унутилмас воқеаларга бой бўлди. Жумладан, Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ташкил қилинган жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медаль билан тақдирландим.

Ота-онам илгари бундай имкониятлар бўлмаганини, айниқса, қизларнинг спортда ўз иқтидорини намоён этишига шароит яратиб берилмаганини айтиб, бугунги кунларнинг қадрига етиш кераклигини уқтиришади.

Камтарона хизматларим юксак баҳоланиб, яқинда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлдим. Бу менга олам-олам қувонч бағишлайди. Ҳозир Нукус шаҳридаги 22-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида таҳсил олиш баробарида, бир нечта тилларни чуқур ўзлаштираяпман. Қолаверса, спорт соҳасида билганларимни болаларга ўргатиб келаяпман. Улар орасидан ҳам Ўзбекистонимиз байроғини баланд кўтарадиган спортчилар етишиб чиқиши, шубҳасиз.

 

Азиза БОЙЖИГИТОВА,

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори. 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Истеъдод тантанаси Тасвирларда улкан орзулар »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган