XS.UZ
Ҳар бир ҳужжат вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши 2017 — 2021 йилларда  қайта тикланувчи энергетикани  янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди Қадриятлар тараннум этилган фестиваль Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида Улкан таассуротлар, муросасиз беллашувлар, ёрқин натижалар Орият, ғурур ва шижоат баҳси Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига
  • 21 Апрель 2016

Истеъдод тантанаси

Буркит Пиязов — 55 ёшда. Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси.

Инжигул Сабурова — 54 ёшда. Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими. “Мухаллес” номидаги дуторчилар ансамбли созандаси.

Уларнинг ёшлик чоғида Қорақалпоғистонда таълим ҳамда санъат кошоналари кам эди. Яъни пухта билим олиш, самарали ижод қилишлари учун имконият етарли эмасди. Шу боис саҳналаштирилган қатор спектакллару яратилган бошқа санъат асарлари оммавий тарзда намойиш этилмаган. Натижада аҳоли, хусусан, ёшларнинг аксарияти ижод маҳсулларидан бебаҳра қолган. 

Шундай қилиб, бу пайтда санъат оламига кириб келган ижодкорларнинг жўшқин илҳомга тўла дамлари мустабид тузумнинг шамолларида ҳавога учди. Жумладан, Буркит -Пиязов, Инжигул Сабурова ҳам иқтидорининг бор бўй-бастини кенг намоён эта олишмади. Буни қарангки, шу оила фарзанди Женисбек Пиязов эса йигирма ёшига етиб-етмай, мустақил юртимизнинг опера хонандаси сифатида танилди. Дунёнинг нуфузли фестивалларида Моцарт, Ж. Верди, Ж. Россинининг нодир асарларини қойилмақом ижро этиб, нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди.

Она Ватанни улуғлаш ҳар доим шараф саналган. Женисбекнинг изланишлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланди. 2007 йили “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлди. Мустақиллигимизнинг 19 йиллиги арафасида Президентимиз Фармонига биноан, “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Женисбекнинг бахту иқболидан ҳаммадан ҳам кўра, унинг ота-онаси қувонади. Фарзандининг ютуқлари уларга катта хурсандчилик бағишлайди, гўёки ўзларига армон бўлиб қолган орзуларининг ижобатини унда кўргандек бўлади.

Шу ўринда яна бир гап. Женисбек қисқа фурсат ичида дунё опера санъати вакилларининг эътиборини ўзига қарата олди. 2010 йили Озарбайжонда ўтган танловда, 2011-2012 йилларда Германиянинг Мюнхен шаҳрида ташкил этилган опера фестивали, -вокалчилар ўртасида Муслим Магомаев номидаги халқаро танловда уни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди. Негаки, у жаҳон аҳлига истеъдоднинг тантанасини исботлаб берди.

— Ўз иқтидори билан халқининг назарига тушиш, жаҳон саҳналарини забт этиш, дунё санъат ихлосмандларининг эътирофу олқишига сазовор бўлиш — ҳар бир санъаткорнинг эзгу мақсади, — дейди Ж. Пиязов. — Мамлакатимизда биз, ёшларнинг таълим олишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, ўз салоҳиятимизни намоён қилишимиз учун яратилаётган кенг имкониятлар болалик орзуларимнинг рўёбга чиқишида қанот бўлмоқда.

Иқтидорли вокалчи 2014 йили Президентимизнинг Фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонига муносиб кўрилди. Албатта, бундай бахтли онларни сўз билан таърифлаш мушкул. Аммо бунинг замирида юртимизда ёш истеъдод эгаларини рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдек эзгу фазилатлар мужассамлигини дилдан ҳис қиласан, киши.

 

Дилмурод СОДИҚОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган