XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 24 Июль 2015

Ибрат мактабининг ворисларимиз

Ҳозирги кунда “Баъзи тригонометрик функцияларга боғлиқ аниқ интегралларни ҳисоблашнинг инновацион усуллари” мавзуида тадқиқот олиб бораяпман. Ушбу мавзу доирасида 50 га яқин илмий мақолаларим чоп этилди. Кўплаб нуфузли анжуманларда қатнашиб, замонавий педагогик технологиялар билан ишлашни ўргандим.

Биз — буюк аждодларнинг авлодларимиз. Ана шу жиҳат болаликдан математика фанига алоҳида меҳр қўйишимга сабаб бўлган. Бутун дунёда шу фаннинг асосчиси саналган буюк мутафаккир бобомиз Муҳаммад Хоразмий “Ал-жабр ва ал-муқобала” рисоласини айнан инсонлар эҳтиёжидан келиб чиқиб яратганини қайд этган. Замонавий алгебрага асос солган улуғ аждодимиз шу тариқа математиканинг инсон ва жамият ҳаёти учун нақадар муҳимлигини исботлаган. Муҳаммад Хоразмийнинг илм йўлидаги бу фидойилиги бизга ибрат мактабидир.
Устозим, Навоий давлат кончилик институти доценти Абдусалом Ҳакимов раҳбарлигида олиб бораётган илмий ишим ҳам бугунги кунда соҳага оид долзарб масалаларнинг ечимини топишга мўлжалланган бўлиб, унда таълим жараёнида талабаларда мавзу бўйича юзага келадиган хатоликларни асослаб бериш ва бартараф этиш усуллари ишлаб чиқилган.
Мухтасар айтганда, илм-фан ривожи мамлакат тараққиётини белгиловчи асосий мезонлардан биридир. Биз, ёш олимлар ана шу йўлда бор билим ва ғайратимизни ишга солиб, кўплаб кашфиётларни амалга ошириш борасида изланаверамиз!

Нафиса ИБОДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендианти.

Бизга ҳавас қилишади
Саксон тўққиз ёшга кирган бувим бор. У кишининг сўзларини биз, невара-чеваралар катта қизиқиш билан тинглаймиз.
Бувим ўз даврида кўплаб тенгдошлари қаторида мактабга бормаган экан. Чунки ўша пайтларда шароит оғир, савод чиқаришга ҳар ким ҳам интилавермас, айниқса, қиз болаларнинг мактабга қатнаши катта муаммо бўлган. “Сизларга, яшаётган замонингизга ҳавасим келади, — дейдилар бувижоним. — Бундай осуда ҳаётни биз етти ухлаб тушимизда ҳам кўрмаганмиз. Эртадан кечгача далада меҳнат қилардигу ким учун, нима учун ишлаётганимизни билмас эдик.
Шукрки, мустақилликни кўрдик. Бугунги ҳаёт завқи аввалги уқубатларимизни эсимиздан чиқариб юборди. Шундай ёруғ кунларни ғанимат билинглар, қадрига етинглар”.
Болалигимда телевизордан гимнастика бўйича мусобақалар намойиш этилса, қолдирмай кўриб борардим. Ота-онам қизиқишларимни инобатга олиб, шаҳримиздаги 5-ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабига етаклаб бордилар.
Шу-шу, спортнинг ушбу нафис турига боғланиб қолдим. Машғулотларни канда қилмадим. Талабчан, шу билан бирга, меҳрибон мураббийлар, хусусан, Римма Хохлованинг йўл-йўриқлари, маслаҳатларига қатъий амал қилдим. Қийналган пайтларимда уйимиздагилар қўллаб-қувватлашди. Сабр-тоқатли бўлишга ундашди.
Дастлабки ютуққа эришишим учун саккиз йил керак бўлди. 2012 йилда Бекобод шаҳрида ўтказилган “Олимпия умидлари” республика турнирида иккита олтин, шунча кумуш медаль билан тақдирландим. Орадан бир йил ўтиб, ёшлар ўртасида ташкил этилган Ўзбекистон чемпионатида ҳам ғолиблар қаторидан ўрин олдим. Бухоро, Тошкент, Навоий, Термиз шаҳарларида уюштирилган турли мусобақалар ҳам мен учун омадли кечди. Спорт усталигига номзод бўлдим.
Эришган муваффақиятларим эвазига жорий йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландим. Бу ҳаётимдаги энг қувончли ва унутилмас онлардир. Спортда улкан ютуқларни қўлга киритиш, жонажон Ўзбекистонимиз довруғини дунёга таратиш асосий мақсадим ҳисобланади.

Ситорабону ИСМАТОВА,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси.
Бухоро шаҳри

Коллеж битирувчисининг муваффақияти
Сардоба туманилик Даврон Мажидов бизнес-режа дафтарини Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси эканлигиданоқ юрита бошлаган. Хусусан, унга келажакда ташкил этадиган тадбиркорлик субъектини “Мустанг шамоли” деб аташини ҳам ёзиб қўйган эди. Чунки от қадимдан инсоннинг беминнат улови бўлиб келган. Қолаверса, бугунги кунда ҳар қандай транспорт воситасининг қуввати ана шу жониворнинг кучи билан ўлчанади. Даврон айнан автомобилларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган корхона ташкил этишни мўлжаллаганди.
У тадбиркорлик фаолиятига киришишни соҳани ўрганишдан бошлади. Яъни коллежни битиргач, автомобиль усталарига шогирд тушиб, қарийб олти йил давомида техник хизмат кўрсатиш сирларини пухта эгаллади. Ишдан бўш вақтларида эса ушбу сервис тармоғига оид қўлланмаларни қунт билан ўқиб-ўрганишни, интернет орқали илғор тажрибалардан хабардор бўлишни одат қилди. Яна бир жиҳат, ишлаб топган сармоясининг бир қисмини йиғиб борди. Буларнинг барчаси тадбиркорликни равон йўлга қўйиб олишида жуда қўл келди.
Эътиборлиси, Даврон ўз бизнес-режасини ҳудуд ва замон талабларига тўла жавоб берадиган ҳолда ишлаб чиқди. Гап шундаки, у яшаётган Пахтаобод шаҳарчасида автомобилларга сервис хизмати кўрсатувчи атиги битта субъект бўлиб, бу транспорт воситалари тобора кўпаяётган ҳозирги даврда аҳоли эҳтиёжи учун камлик қилар эди. Бизнес-режага, шунингдек, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг техника воситаларини таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳам киритилди. Натижада унинг бу ишланмаси “Камолот” ЁИҲ, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланиб, тез орада амалга ошди.
Шу аснода вилоятнинг чекка манзилларидан бирида истиқомат қилаётган пахтаободликларга катта қулайлик яратилди. Зеро, ҳозирги кунда “Мустанг шамоли” масъулияти чекланган жамияти устахонасида автомобилларга техник хизмат кўрсатишнинг деярли барча тури йўлга қўйилган.
— Ўтган йили “Ёш тадбиркор — юртга мададкор” кўрик-танловининг республика босқичида қатнашдим, — дейди жамият раҳбари Даврон Мажидов. — Унда совриндор бўлиш билан бирга, имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатни ҳам қўлга киритдим. Айни чоғда ана шу молиявий кўмак ҳисобига устахонани кенгайтириш, замонавий ускуналар сотиб олиш ҳамда эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи дўкон очиш ҳаракатидамиз.
Қаранг, кечагина коллежда болалик орзулари билан юрган Давроннинг бизнес соҳасидаги режалари кўлами анча кенг. У жорий йилда Гулистон шаҳрида ҳам автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи яна бир шохобча очишни кўзлаб турибди. Қолаверса, кимошди савдосида сотиб олинган иккита автогараж иншооти негизида янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ниятида. Унинг пухта ҳисоб-китоб билан иш юритиши ҳамда даромадларини эзгу мақсадларга йўналтириши диққатга сазовордир.
Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган, билимли, дунёқараши кенг, интеллектуал салоҳияти юксак бундай ўғил-қизларимизнинг қўлга киритаётган муваффақиятлари, шубҳасиз, ҳар биримизни қувонтиради. Чунки улар эртанги кунимиз, янада ёрқин ҳаётимизнинг бунёдкорларидир.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

«Ер шари» — корхонамизда
Мустақиллик тенгдошиман. Истиқлол туфайли бировдан кам бўлмай ўсиб-улғайдим. Ҳозир пойтахтимиздаги Турин политехника университетида ўқияпман. Шу билан бирга, шахсий бизнесимга ҳам эгаман.
...Анча йиллар аввал интернетда бир маълумотга кўзим тушганди. Қаранг, ўқув-машғулотларда кенг фойдаланиладиган глобуслар юртимизга, асосан, хориждан келтирилар экан. Аслида глобусни олис ўтмишда бобокалонларимиз кашф этишган бўлса-ю, уни валюта эвазига четдан сотиб олиш нимаси? Шу фикр ҳеч тинчлик бермай қўйди. Уч-тўрт нафар тенгқурим билан бамаслаҳат мўъжазгина корхона очдик. Изландик, ўргандик. Ниҳоят, илмий асосланган хариталардан фойдаланган ҳолда, турли ўлчамларда ер шари моделларини ясашни ўзлаштирдик. Ҳозир ишларимиз анча юришиб кетган. Ёш жамоамизда йигирма киши меҳнат қилмоқда.
Интилганга имконият кенглигини қаранг. Шу десангиз, маҳсулотларимиз ички бозорда янгилик бўлгани боис тезда оғизга тушди. Ҳамкорлар, таклифлар кўпайди. Корхонамиз Президентимиз қарори билан тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига киритилди. Унга кўра, муайян имтиёзларга эга бўлдик. Жамоамиз беш йилга солиқлардан озод қилинди. Ҳозир глобуслардан ташқари, ўқув жараёнларида фойдаланиладиган турфа геометрик чизғич ва фигуралар, осма хариталар ишлаб чиқаришни ҳам бошлаганмиз. 
“Оққан дарё оқаверади”, деган гап бор. Биз кимларнинг авлодимиз, ахир! Шулар ҳақда ўйлаганимда, ҳаяжонга тушаман. ўайратим, шижоатим жўш уради. Жонажон юртимиз равнақи учун, оз бўлса-да, ҳисса қўшаётганимдан фахрланиб кетаман.

Бобуржон ЗОКИРОВ,
«Зиё-глобус» хусусий корхонаси раҳбари.
Қибрай тумани

Янги уйга кўчиб ўтдик
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Ангрен кон бошқармасида электровоз машинисти вазифасида ишлаяпман. Кончилик соҳасини танлаганимдан, ўз меҳнатим билан она-замин бағридан маъдан қазиб, халқимиз, эл-юртимиз фаровонлигига баҳоли қудрат ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман.
Шодон юрган кунларимизда бизга яна бир омад кулиб боқди. Оиламизнинг энг катта орзуларидан бири рўёбга чиқди: янги уйга кўчиб ўтдик. Яна қандай денг? “Камолот” уйи! Замонавий, кўркам, шинам. Бир уй бўлса, шунчалик бўлади-да!
Бугун мамлакатимизда бизга ўхшаб ўз уйига эга бўлаётган ёш оилалар жуда кўп. Негаки, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уй-жой ҳамда маиший шароитларини яхшилаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Жумладан, Ангрен шаҳрида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилнинг худди шу ойида 65 хонадондан иборат кўп қаватли “Камолот” уйлари қурилиб, ёш оилаларга топширилган эди. Бу йил бошида эса яна 20 хонадондан иборат кўркам иморатлар ўз соҳибларига берилди.
Эътиборлиси, замонавий шарт-шароит ҳамда барча қулайлик яратилган ушбу тураржойларнинг тўлови 20 йил мобайнида имтиёзли кредит асосида қопланади. Бундан қувонмай бўларканми? Ахир бу ёш оилалар учун жуда катта имконият-ку!
Айтганча, келгусида шундай уй-жойларга эга бўлиш ниятида юрган ука-сингилларимизга айтадиган гапим бор. Давлатимиз ёшларнинг таълим олиши, чет тилларни ўрганиши, спорт билан шуғулланиши учун қанчадан-қанча имкониятлар яратиб қўйибди. Шулардан оқилона фойдаланиб, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида юксак чўққиларни забт этишга интилиш айни муддаодир. Бундай ютуқлар ҳар жабҳада фойда беради. “Камолот” уйлари соҳиблари орасида нуфузли халқаро ва мамлакат танловларида ғолиб чиққан, фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритаётган ёш оила вакиллари кўпчиликни ташкил қилади. Мен ҳам болаликдан спортнинг таэквондо тури билан мунтазам шуғулланиб келганман, ITF йўналиши бўйича бир неча бор мамлакат чемпионатларида ғолиб бўлганман. Демак, изланган, интилган йигит-қиз борки, албатта, қўллаб-қувватланади, рағбат топади.

Жаҳонгир АЗИЗОВ.
Ангрен шаҳри

Орзуим амалга ошди
“Интилганга толе ёр” деганларидек, ҳаракат қилиб кам бўлмадик. Ойига 500 мингта пишиқ ғишт тайёрлашга мўлжалланган корхонани ишга тушириш учун банкнинг 65 минг АҚШ долларилик кредитидан унумли фойдаландик.
Техник ускуналарни Хитойдан келтирдик. Чунки ушбу технология асосида тайёрланган ғишт мустаҳкам бўлиб, намга, иссиқ ва совуққа чидамлидир. Бизнинг иқлим шароитимизда бу жуда муҳим ҳисобланади.
Ўзим билан тенгдош ўн беш йигитни доимий иш билан таъминладим. Маҳсулотимизни туманимизда намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган уй-жой объектларига етказиб бераяпмиз.
Ўрни келганда айтай, бугун мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва соҳа вакилларини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар фаолиятимиз ривожида муҳим омил бўлмоқда. Анъанавий ўтказиб келинаётган биргина Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини олинг. Унинг тадбиркорлар учун қулай томони шундаки, хорижга маҳсулот етказиб берувчиларнинг шартномалари қўшимча талабларсиз шу жойнинг ўзида рўйхатдан ўтказилади. Бундан ташқари, бюджет ташкилотларининг ярмарка даврида тузилган ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган шартномалари ҳам худди шундай имтиёзли равишда молиялаштирилади. Мазкур тадбирнинг жорий йил апрель ойида Нукус шаҳрида ўтган ҳудудий босқичида илк бор қатнашиб, бунга амин бўлдим.
Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, кўпроқ иш ўринлари яратишга аҳд қилганмиз.

Ренат ҚУДИЯРОВ,
«Қудияров Ренат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.
Нукус тумани

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган