Оқибатли одамлар орасида
XS.UZ
Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи (22-23 ноябрь) Иш билан банд бўлмаган юртдошларимиз диққатига! Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтиради Ўзбекистон — Корея Республикаси: ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин? Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади Адлия вазири Руслан Давлетов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашди Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади Демократик қадриятларга содиқлик ифодаси Тошкент метрополитени: Ривожланишнинг дадил одимлари Дарёнинг ҳам эгаси бор! Сайёҳ кейинги сафар гилам олади Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди Антиқа гуруч «Китоб 24» акцияси: Фаол мутолаа майдони Хоразмда Халқаро Амударё кунлари Икки босқичли модернизация Жиноятнинг илдизи қаерда? Олтинкўлнинг кўркам бозори Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида Япониянинг «Сока Гаккай» ташкилоти вице-президенти Кендзи Йосиго билан учрашув ўтказилди Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди Кореяда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади
  • 23 Май 2015

Оқибатли одамлар орасида

...Зангиота туманидаги “Масалбой” қишлоқ фуқаролар йиғини идораси хийла ичкарироқда экан. Ҳамроҳимиз — шу ерлик нуронийлардан бири Собир Қаюмов йўл-йўлакай ҳамқишлоқлари эришаётган ютуқлар ҳақида гапириб бораркан, жиндай мутойиба қилиб қолди.

— “Гиннеснинг рекордлар китоби” ҳақида эшитгансиз. Ер юзида “энг” билан бошланадиган нимаики қизиқ гап бўлса, барчаси шу ерда. Эҳ, аттанг, ҳали бу китобга тушмаган жойлар, кирмаган номлар кўп-да. Масалан, биз, масалбойликларга қолса, шу китобни “энг ёш қишлоқ оқсоқоли” деган яна бир муҳим маълумот билан бойитсак, деймиз...
Ҳамроҳимиз ҳазили сабаб бўлиб, худди шу қишлоқ фуқаролар йиғинига раислик қилаётган Жаҳонгир ўиёсов фаолияти билан қизиқиб қолдик. Навқирон қишлоқ раиси ва у бошчилик қилаётган ҳудуд тимсолида мамлакатимизда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш тизими — қишлоқ, маҳалла деган ноёб институтнинг одамлар ҳаёти, турмуш тарзидаги ўрни бениҳоя катта эканига яна бир карра амин бўлдик.
— Икки йил аввал қишлоқ фуқаролар йиғини раислигига тавсия қилишганда, қандоқ бўларкин, деб иккиландим, — дейди Жаҳонгир. — Ҳар куни минглаб одамларнинг иссиқ-совуғидан бохабар бўлиб туриш мен каби ҳали ҳаётнинг пасту баландини кўрмаган йигит учун осон эмасди-да.
Иш бошлаган кезларим Юртбошимизнинг биз, ёшларга қарата айтган жуда кўп гапларидан куч, илҳом олдим. Ватанга бўлган меҳр ишончимни оширди. Қолаверса, қишлоқдошлар меҳри, қўллаб-қувватлаши бир ғайратингга ўн ғайрат қўшаркан.
Ҳар қандай мушкул вазифада ҳам шуларга суяниб, кўпни кўрган нуронийларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб, иш кўраяпмиз. Буёғини сўрасангиз, қишлоғимиз одамлари аҳил, меҳр-оқибатли. Ҳунармандчилик, боғдорчилик, гулчилик, чорвачилик дегандай, ҳар бир оиланинг ўз даромад манбаи бор.
Айтгандек, тунов куни оқсоқолларимиз йиғилишида ҳисоблаб чиқдик. Қишлоғимиз спортчи ёшларининг олган медаллари сони 100 тадан ошибди. Ўндан зиёд ўсмиримиз кураш бўйича халқаро мусобақалар ғолиби экан. Охирги бир йил ичида қишлоғимизда ўндан ортиқ оилавий корхона иш бошлаб, уларда ёшларимиз учун салкам 100 та иш ўрни яратилибди.
Дарҳақиқат, Марҳабо Мамадалиева, Саодат Жабборова каби қишлоқ чеварлари очган тикувчилик цехларининг ҳар бирида 15-20 нафардан, тадбиркорлар  Рихсивой Мажидов, Мавлон Бозоровнинг терини қайта ишлаш, спорт сумкалари тикишга ихтисослаштирилган кичик корхоналарида ҳам 10-15 нафардан ёшлар ишли бўлди. Фермер Жўравой Маҳаматов яқиндагина Германиядан 66 бош зотдор қорамол олиб келиб, ўз чорвачилик хўжалигини кенгайтирди.
— Давлатимизнинг беқиёс ғамхўрлиги билан қишлоғимиз аҳлининг маиший турмуш шароитлари янада яхшиланаяпти, — давом этади раис. — Бу йил қўшимча 2,5 километрлик юқори босимли газ қувурлари тортилиши билан 400 дан ортиқ хонадонимизда табиий газ таъминоти яхшиланди. Нурҳаёт маҳалламизда эса ўнлаб ёш оилалар кўчиб ўтган янги хонадонларга зилол сув кириб борди. Айни пайтда Заргар маҳалламизга ҳам таъминотни яхшилаш мақсадида ичимлик суви тармоқлари ётқизаяпмиз.
...Шу ерга келганда мобиль телефоннинг туйқус қўнғироғи суҳбатимизни бўлади.
— Нодиржон Баҳромов, — изоҳ берган бўлди Жаҳонгир телефонда ким биландир қисқача гаплашиб олгач. — Ўтган йили коллежни битириб, оилавий корхона очганди. Ҳозир тўрт-беш тенгқурини ёнига олиб, замонавий  профиллардан бежирим эшик-ромлар тайёрлаяпти. Кеча “Кредит олсам, цехимни кенгайтирсам”, деб келувди. Жуда яхши, банкка бирга борамиз, деб ваъда бергандим...
Нодиржоннинг ишлари бароридан келсин, деб хайрлашдик.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

«Ишонч менга қанот бахш этди»
Она учун фарзанд камоли, ютуғини кўришдан ортиқ бахт йўқ.
Мана, Қоракўл туманидаги “Оқолтин” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Жўрақуловлар оиласи бунга мисолдир. Ушбу хонадон соҳибаси Норгул опа тўнғич фарзанди Суҳробни қўшни давлатга — халқаро олимпиадага жўнатар экан, “Сендан умидимиз катта”, дейишни унутмади.
Она ишончи болага куч бағишларкан. Қоракўл академик лицейининг битирувчиси Суҳроб Жўрақулов Жаутиков халқаро олимпиадасидан бронза медаль билан қайтди. Унда дунёнинг қатор давлатларидан оз эмас, кўп эмас, 170 нафардан зиёд ўқувчи иштирок этди. Шу  инобатга олинса, ёш математикнинг бу ютуғига  тенгдошлари ҳар қанча ҳавас қилса, арзийди.
— Математикага жуда қизиқаман, — дейди Суҳроб. — Омадим шундаки, туманимиздаги 52-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ҳам, лицейда ҳам ўз касбига меҳр қўйган устозларим билим олишга бўлган иштиёқимни кучайтиришди.  Ҳозир ҳам дарслардан кейин машғулотларни канда қилмайман. Айни пайтда спорт билан шуғулланишга ҳам вақт топаман. Стол тенниси, футбол, шахмат ўйнашни яхши кўраман.
Лицей ўқитувчиларининг айтишича, Суҳроб ўз устида кўп ишлайди. Зийрак, зеҳни ўткир. Зарур пайтда диққатини бир жойга жамлай олади. Қолаверса, унинг оилада яхши тарбия кўргани шундоқ сезилиб турибди.
— Биласиз, билим масканимиздан ўнлаб халқаро ва республика миқёсидаги фан олимпиадалари ғолиблари етишиб чиққан, — дейди лицей директорининг  маънавият ишлари бўйича ўринбосари Нурилла Яҳёев. — Суҳробжон шу анъанани давом эттираётган ўқувчиларимиздан. Унинг ўзини тутиши, дунёқарашига ишониб, тенгдошларига дарс ўтиши мумкин бўлган ўқувчи, дея бемалол айта оламиз. Дарвоқе, Жўрақуловлар хонадонининг  яна бир умидли вакили лицейимизнинг биринчи босқичида таҳсил олмоқда. Мен Суҳробжоннинг укаси Шаҳобжонни назарда тутаяпман. У ҳам худди акаси каби математикага меҳр қўйган. Умумтаълим мактабида ўқиётганида “Билимлар беллашуви”нинг республика босқичида ғолиб чиқиб, Халқ таълими вазирлиги томонидан компьютер билан тақдирланган. Шунингдек, Чимёндаги ёзги оромгоҳда дам олиб, билимларини мустаҳкамлаган. У акасидан ҳам ўзиб кетса, ажаб эмас.
Яхши ният — ярим давлат. Фанларни пухта ўзлаштириб, ўз ақл-заковати, салоҳияти билан дунёни лол қолдираётган йигит-қизлар сафининг кенгайиши кўнгилда фахр-ифтихор ҳиссини уйғотади, албатта. Бир оиланинг икки иқтидорли фарзанди мисолида эса Ўзбекистон ёшларининг ҳеч кимдан кам эмаслиги яққол кўриниб турибди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Тинчлик учун ҳар биримиз масъулмиз
Мен мустақиллик фарзандиман. Шу юртда униб-ўсаётган бахтиёр ёшлардан бириман. Бахтимиз шундаки, биз, ёшларнинг пухта билим эгаси, ўзимиз танлаган соҳа бўйича малакали мутахассис бўлишимиз учун қулай шарт-шароит яратиб берилган.
Буларнинг барчаси Юртбошимизнинг бевосита ғамхўрлиги, биз, ёшларни фарзандларим, деб эъзозлаши, қолаверса, мамлакатимиздаги тинчлик ва хотиржамлик туфайлидир. Давлатимиз раҳбари 9 май куни пойтахтимизда Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбат чоғида мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг бугунги ва эртанги ҳаёти, жаҳондаги мавжуд вазият ҳақида ўта муҳим ва долзарб фикрларни билдирдилар. Бу мулоҳазалар ҳар бир тенгдошимизни ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга янада сергаклик билан қарашга, қолаверса, шундай дориламон ва осуда кунларимизни қадрлашга ундайди. Мен осойишта ҳаётимизни асраб-авайлаш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни чуқурроқ англаб етдим.
Улуғ аждодларимизга муносиб тарзда яшаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш — чинакам комиллик белгиси. Ота-боболаримиз эришган муваффақиятлар калити ақлу фаросат бўлганлиги тарихдан маълум. Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам қиличу қалқондан кўра заковатни устун қўйишган. Биз мана шундай беназир алломаларнинг бетакрор мероси эъзозланиб, навқирон авлод вакилларига ўрнак қилиб кўрсатилаётган юрт фарзандларимиз. Шу боис Президентимизнинг буюк аждодлар хотирасига билдираётган юксак эҳтироми ҳар томонлама ибратлидир.

Камола ҚУРБОНОВА,
спорт устаси.

Қадри улуғ неъмат
Авазбек Маҳкамов пойабзал таъмирлаш билан шуғулланади. Касб-ҳунар коллежини тугаллаганидан сўнг, Наманган шаҳри марказида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш мажмуасидан кичик бир устахонани ижарага олди. Мижозлар қўли енгил устанинг ишидан кўнгиллари тўлиб, унга дилдан раҳмат айтишади.
Тунов  куни унинг дўконига соқоли кўксига тушган отахон қўлида маҳси солинган халтача билан кириб келди. Косибларнинг одати шунақа, қўли ишда бўлса-да, мижозни  зериктирмасликка  ҳаракат қилади. Бобонинг оёқ кийимини бир сидра кўздан кечириб, айрим жойларини чоклагунча ўтган вақт орасида икки ўртада суҳбат қизиди. Юртимиздаги ўзгаришлар, Наманганнинг бугунги жамоли, ҳамюртларимизнинг бунёдкорона меҳнати ҳақида сўз кетди.  Гап гапга уланиб, бобо ўзининг ёшлик чоғларини ёдга олди.
—  Жуда оғир замонлар эди-да, — дея хўрсинганича косиб йигитчага кўнглини ёзади отахон. — Оиламиз серфарзанд бўлиб, қорнимиз нонга, устимиз кийим-бошга ёлчимаган. Бугунгидай чиройли туфлилар қаерда эди, мактабга этик кийиб борардик. У ҳам ҳаммада бўлавермас, кўпинча ака-укалар битта пойабзалдан навбати билан фойдаланардик. Баъзан оёқ кийими бир вақтнинг ўзида икки кишига зарур бўлиб қолган чоғдаги  тортишув, жанжални қўяверинг. Ҳаёт ҳаминқадар бўлган бундай кунларнинг юзи қурсин, дейман. Ахир шундай дориламон кунлар ҳам келар экан-ку! Бугун ҳали мактабга бормаган невараларимнинг ўзида йил фаслларига мўлжалланган бир неча жуфт пойабзал. Боғчага унисини қўйиб, бунисини кийиб боради. Болалар ҳам замонга қараб, ўсиб-улғаяр экан-да. Учинчи синфда ўқийдиган Заҳро исмли неварам бор. Бирам қақажон, худди катталардай фикрлашидан ҳайратга тушаман. Мактабда компьютер, инглиз тилини ўргатишаётганидан хурсанд.
Пешонамизнинг ярқирагани, энг аввало, юртимиз мустақил бўлгани, халқимизнинг ҳалол меҳнат билан топган-тутгани ўзига, тўй-тўйчиқларни ўтказиш, бири-биридан чиройли иморатларни қуриш, фарзандини ҳеч кимдан кам қилмай ўстиришга буюраётганида. Бундай замоннинг бошидан сув ўгириб ичсанг арзийди. Сизу бизга қолаётгани фаровон турмуш кечиришимиз учун яратилган моддий ва маънавий неъматларни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватанга муносиб инсон бўлиш.
Отахоннинг гаплари охирлаган чоғда Авазбек маҳсини таъмирдан чиқариб, бир сидра мойлаб бўлган эди. У   буюртмани бажариб, яна бир кишининг кўнглини олганидан дилида қониқиш ҳосил қилди. Ўз навбатида, бобонинг хотираларидан таъсирланиб, ўзининг бугунгидай тўкин-сочин замонда севган касбидан ҳалол ризқ топиб, ҳеч нарсадан камлик кўрмай яшаётгани учун “Ҳар бир кунимизда ибрат бор. Отахон тўғри айтадилар, бундай кунларнинг қадрига етиш ҳаммамизнинг бурчимиз”,  деб қўйди ўзига ўзи.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.

Мумтоз наволар сеҳри
Зиёлилар оиласида туғилганман. Яхши эслайман, уйимиздан ҳар доим мумтоз қўшиқлар эшитилиб турарди. Бобом, айниқса, бундай наволарни алоҳида меҳр билан тинглар, эскигина магнитофонимиз олдида ҳофизларимизнинг кассеталари тизилиб турарди. Кўп кузатардим: бобом ҳам, отам ҳам бирор юмуш бажараётган бўлсалар, албатта, хиргойи қилардилар. Бундай муҳит менда санъатга бўлган иштиёқни шакллантирди. Шу тариқа мумтоз қўшиқларни куйлаш севимли машғулотимга айланди.
Мактабдаги тадбирларда, турли кўрик-танловларда, фестивалларда қатнашиб, қўшиқ айтадиган, кўпчиликнинг эътирофини эшитадиган бўлдим. Мумтоз қўшиқларни куйлаш учун инсондан мустаҳкам ирода, сабот ва матонат, астойдил меҳнат қилиш талаб этилади. Машаққатлардан чўчимаган киши борки, албатта, мақсадига эришар экан. Мен ҳам “Ниҳол” мукофотининг 2013 йилдаги совриндори бўлдим. Бу давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик, ҳаётимизнинг осудалиги, мен каби йигит-қизлар доимо қўллаб-қувватланаётганининг яна бир амалий ифодасидир. Юқорида айтганимдек, турли тадбирларда қатнашиб, амин бўлдимки, бизнинг саодатманд юртимизда иқтидорли ёшлар доимий рағбатлантирилмоқда. Бундай меҳр ҳамда эътибор ёшларни ўз устида янада кўпроқ ишлаш, ўқиш-изланишга ундайди.
Ҳозирги кунда Урганч давлат университетида санъат йўналишида таҳсил олаяпман. Хоразм мақомларидан “Сегоҳ”, “Дугоҳ”, “Нақш сегоҳ”ни маромига етказиб ижро этишга ҳаракат қилаяпман. Айниқса, Навоий, Феруз, Огаҳий ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларни севиб куйлайман. Бунда менга устозим, Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи Фарҳод Давлетов яқин кўмакчи бўлаяпти.
Талабалар, умуман, ёшларнинг мумтоз мусиқа ва қўшиқларимизга қизиқишларини ошираяпмиз. Чунки бундай куй-қўшиқлар кишининг маънавий-ахлоқий тарбиясини шакллантиради, миллий маданиятимизни тарғиб қилишда, ўзлигимизни англашда муҳим аҳамиятга эга. Ёшларни аждодларимиз меросига ҳурмат руҳида, юксак маънавият соҳиблари этиб тарбиялайди. Миллий мусиқий меросимиз, мақом намуналари, мумтоз наволар инсонни руҳан поклайди, қалбан юксалтиради. Уларни тинглаган инсоннинг қалбида олижаноблик, ирода, сабр-қаноат, ҳалоллик сингари эзгу фазилатлар шаклланади.   
Шунинг учун ҳам юрагимдаги туйғулар мени мумтоз қўшиқлар орқали она-юртимни мадҳ этишга, унинг довруғини дунёга таратиш йўлида тинмай меҳнат қилишга, ижодий изланишга, янги, янада мукаммалроқ, халқимизнинг чинакам кўнгил мулкига айланадиган қўшиқларни маромига етказиб куйлашга, тингловчиларга тақдим этишга ундайверади.

Жайҳунбек МАТМУРОТОВ,
«Ниҳол» мукофоти совриндори.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР