XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 23 Май 2014

«Ёшлар кўли» эпкинлари

...Отамурод бобо “Ёшлар кўли” яқинида жойлашган маҳаллада истиқомат қилади. Бугун саксон ёшдан ошган. Кўп йиллар ҳайдовчилик қилди. Собиржон ота ҳам саксонга яқинлашди. Улар бир маҳалладан, қўшнилар. “Ёшлар кўли”да қурилиш, ободонлаштириш ишлари бошланган кунданоқ маҳалладошлар бу ерга келиб, хайрли ишларни кузатиб боришди.

— Узоқ йиллар шу йўлдан машина ҳайдаб ўтардим. Қолаверса, уйларимиз бу ерга яқин. Кўл ичидаги сув бир жойда туриб, кўлмак ҳолига келиб қолган, анча ифлосланган, кўл бўйида ёввойи ўтлар — янтоқ, юлғунлар ўсиб ётар эди, — дейди Отамурод бобо.

— Ёввойи ўтлар ўсиб кетганидан, гоҳида болалар ташқарида ўйнашга ҳайиқишарди, — деди унинг сўзларини давом эттириб Собиржон ота. — Ўтган йили набираларим “Ота, кўл бўйига бир бориб кўринг”, деб қолишди. Маҳалладаги тенгқурларим билан бу ерга келиб, жуда қувониб кетдик. 

Президентимизнинг Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш, Урганч шаҳрини ободонлаштириш ва сув таъминотини яхшилаш, вилоятда сайёҳлик соҳасини тараққий эттиришга қаратилган қарорлари асосида воҳада улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Бугун “Ёшлар кўли” таниб бўлмас даражада обод, файзли, муҳташам, кўркам, гўзал қиёфада барчани ўзига чорламоқда. Дам олиш масканининг умумий майдони 15,5 гектар бўлиб, у аҳоли, ёшлар, шунингдек, сайёҳларнинг дам олиши учун мўлжалланган маданий-меъморий мажмуадир. Кўл ичидаги тоза, зилол сувга қараб баҳридилингиз очилади. Бу ерда дўконлар, чойхона, кафелар, шахмат клуби, автомобилларнинг тўхташ жойини барпо этиш ва бошқа ишлар талаб даражасида бажарилди. 14 турдаги аттракционлар олиб келиб ўрнатилди.

Уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик билан бошланган хайрли, эзгу ишлар бугун барчанинг кўнглини шод этиб, бу гўзаллик, ижод, нафосат гулшани билан танишишга таклиф қилмоқда. Эътиборлиси шундаки, “Ёшлар кўли” дам олиш маскани фақат сув ҳавзасидан иборат бўлмай, балки ўзига хос очиқ осмон остидаги музей ҳамдир. Махсус меъморий лойиҳа асосида бу ерда Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби қадимий шаҳарлардаги тарихий обидалар — Регистон майдони, Минораи Калон, Калтаминор, Оқсарой ва бошқа ёдгорликларнинг макетлари ўрнатилган. Шундай қилиб, кўл ҳудудига келган ҳар бир киши гўзал ва бетакрор табиат манзарасидан баҳраманд бўлибгина қолмай, бой тарихимиз билан ҳам танишиши мумкин. Бу, ўз навбатида, ёшлар маънавиятини бойитиш, уларда Ватанга муҳаббат туйғуси, тарихимизга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. 

— Мамлакатимизда ёшларнинг баркамол вояга етиши, истеъдодини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароит яратилган, — дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти Кенгаши раиси Мансур Машарипов. — “Ёшлар кўли”да ҳам ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш учун янги имкониятлар пайдо бўлди. 

Дарвоқе, бу ерда ташкил этиладиган турли тадбирларга республикамизнинг барча вилоятларидан фаол, истеъдодли ёшлар, таниқли ижодкорлар, санъаткорлар ташриф буюришади. Концерт дастурлари катта шодиёнага айланади.

Солия РАҲИМБЕРГАНОВА.

 

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган