XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 23 Май 2014

Мумтоз анъаналар илҳоми

Илк марта улкан дарахтнинг тасвирини оппоқ қоғозга қайта-қайта солганимни яхши эслайман. Энди ўйласам, она-табиатга шайдолик қўлимга қалам тутқазган экан. Бу ихлос бора-бора кенг далалар ва даштликларни қамраб олдики, уларда қўнғироғини жаранглатиб, вазмин қадам ташлаётган туялар карвони ижодий ишларимнинг илҳомчиси бўлиб қолди.

Ҳар гал ишга киришар эканман, мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг Низомий Ганжавий, Алишер Навоий ва бошқа салафларнинг шоҳ асарларига битилган миниатюраларини кузатаман. Негаки, ушбу асарларда ҳаққонийлик ва ҳаётийликнинг гўзал намуналари акс этган ҳамда бу кишига олам-олам завқ улашади. Шу боис ижодий ишларимда, асосан, тарихий ва лирик қаҳрамонлар тимсолларини яратишга ҳаракат қиламан.

Айниқса, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида ёш ижодкорларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинаётгани, ҳамма қатори, мени ҳам янгидан-янги ижодий парвозларга ундамоқда. Шунингдек, халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш борасида ҳам эътиборли ишлар ҳаётга татбиқ этилаётир. Жумладан, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси, республика “Ҳунарманд” уюшмасининг амалий саъй-ҳаракатлари туфайли замонавий устахонага эгамиз. Бу ерда “Устоз — шогирд” анъанаси йўлга қўйилган бўлиб, касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ўн нафар ёш мусаввир миниатюра сирларини ўрганиб боришаяпти.

Энг муҳими, ижодий ишларимизни санъатсеварлар эътиборига ҳавола этишда ҳам қатор имтиёзларга эгамиз. Ҳунармандлар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик-танловида мунтазам қатнашиб келаяпмиз. 2011 йилги кўрик-танловнинг “Оилавий бизнес” номинациясида биринчи ўринни қўлга киритдик.

Албатта, республикамизда ҳунармандчилик, хусусан, миниатюра санъатини ривожлантириш учун яратиб берилаётган шарт-шароитлардан ҳар бир ҳунарманд мамнун. Зеро, бундай имкониятлар ижодимизнинг янада юксалишида муҳим омил бўлмоқда.

Камолиддин АБДУЛЛАЕВ,

мусаввир, «Ташаббус — 2014»  кўрик-танловининг

«Энг яхши ҳунарманд» йўналиши совриндори

 

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган