XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат

АБАДИЯТ ГУЛШАНИ

Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро ёшлигидан бирга ўсган, ҳамфикр ва яна кўкалдош бўлганликларидан уларнинг дўстлиги бир умр давом этган. Ҳусайн Бойқаро адабиёт ва санъат аҳлини юксак қадрлаган. Алишер Навоийнинг буюк шоир бўлиб етишишида унинг хизматлари беқиёс бўлса, Ҳусайн Бойқаронинг қирқ йилга яқин Хуросонда ҳукм  юритишида ва мамлакатда тинчлик ўрнатишида Алишер Навоийнинг ҳам хизмати чексиздир.

  • 07 Февраль 2015

Fазал бўстони

«Қоши ёсинму дейин...»
Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин,
Кўнглума ҳар бирининг дарди балосинму дейин?!

  • 07 Февраль 2015

Беш ҳикмат

Нечук билмай дегай сўз аҳли ҳикмат,
Хусусан, сўрса они аҳли давлат.

Навоий меросининг салмоқли қисми насрий асарлардан иборат. Улар ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий ва илмий-фалсафий йўналишдадир.

Навоийнинг мулоҳазалари, панду насиҳатлари умумий бир ғояга — комил инсонни тарбиялашга қаратилган. Унинг қатор асарларида ана шундай олижаноб мақсаднинг ёрқин бадиий ифодасини кузатиш мумкин. Буюк шоирнинг таърифича, жонли ва жонсиз табиат ҳодисаларининг ҳар бири бир мўъжиза, аммо улар ичида энг латифи, бу — Инсон. Ҳаёт — энг муаттар гулшан, инсон эса, ана шу гулшанга тароват бағишлаб турувчи гул.

Навоий ташбеҳлари ҳамиша ўзининг ҳаётийлиги билан ажралиб туради: у теварак-атрофдаги ҳамма кўриб, лекин ҳеч ким эътибор бермайдиган нарса-ҳодисалардан ўз фикрини гўзал ва таъсирчан шаклда ифодалаш учун фавқулодда ажойиб ва оҳорли қиёслар, ўхшатишлар топади:

Зайниддин Восифий ўзининг “Бадоеъ ул-вақоеъ” (“Ажойиб воқеалар”) асарида шундай ҳикоя қилади: “Мавлоно Ҳасаншоҳ жуда оғир моддий аҳволга тушиб қолган эди.

  • 16 Июнь 2014

БЕШ ҲИКМАТ

Нечук билмай дегай сўз аҳли ҳикмат,

Хусусан, сўрса они аҳли давлат.

  • 16 Июнь 2014

РУБОИЙЛАР

Гул зикрин эшитурмену йўқ гулдин асар, 

Бу боғ эшигидин истарам онча гузар, 

Ким топмаса гул жамолидин баҳра назар, 

Бори исидин етса димоғимға хабар.

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,

Ширин ҳамиша атрофидаги тўрт юз қиз билан бирга сафарга чиқар эди. У Гулгун лақабли отига миниб, бу гал Фарҳод ариқ қазиётган тоққа етиб борди. Ширин билан Фарҳоднинг учрашуви бундай тасвирланади (Ширин сўз бошлайди):

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+