XS.UZ
Ҳар бир ҳужжат вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши 2017 — 2021 йилларда  қайта тикланувчи энергетикани  янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди Қадриятлар тараннум этилган фестиваль Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида Улкан таассуротлар, муросасиз беллашувлар, ёрқин натижалар Орият, ғурур ва шижоат баҳси Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига

АБАДИЯТ ГУЛШАНИ

Алишер Навоий ижодидаги муҳим ва асосий ғоялардан бири — инсонни улуғлашдир. Шоир ўз ижодида инсонни коинот гултожи, оламнинг мақсуди, қалбида маърифатни жо этган камолот соҳиби сифатида тасвирлайди.

Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини, фиқҳ, яъни ҳуқуқ ва адолатнинг мазмун-моҳиятини улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийдек теран ифода этган ижодкор жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади.

  • 30 Январь 2016

Улуғлик зийнати

Алишер Навоий сўз гавҳарининг шарафи юксаклиги унинг бутун олам қудрати тарафидан туҳфа этилганида, дея таъкидлайди. У “тўрт садаф гавҳарнинг дуржи” — яъни тўрт унсур (сув, ҳаво, ўт, тупроқ)дан ҳосил бўлган инсон зотининг бош хусусиятидир, инсоннинг нутқи  барчадан устунлигини  белгилайди. Сўз, нутқ — руҳ, қолип ичидаги жон, ҳаёт, ҳаракат демак, тил фақат алоқа воситаси, бебаҳо неъматгина эмас, балки  изтироблар манбаи ҳамдир.

...Ўткир кўз эгаларининг ҳузурида махфий ва яширин қолмасинки, шараф ва улуғлик осмонининг қуёши, дунё буюкларининг пешвоси, яхши хулқлар манбаи... илм ва ирфон эгаларининг намояндаси, таҳқиқ ва ишонч аҳяларининг қибласи, ҳоқон давлатининг таянчи ва ҳазрати  султоннинг яқини, фақирликка бою, ҳимматга ботир, олий ҳазрат низомулҳақ вал ҳақиқат ваддунё ваддин амир Алишернинг... узлуксиз меҳрибончиликлари шуъласи, илтифот ва ғамхўрликлари офтоби Хондамир деб шуҳрат қозонган бу фақир банда ва ҳақир зарра ўиёсуддин ибн Ҳумомуддин бошига тобланди, балки вужудининг ниҳоли ёш чоғидан то йигитлик даврининг охирига қадар ул ҳазратнинг лутфу эҳсон ариқлари ёқасида ўсиб, унди.


         ХОНДАМИР.

Рубъи маскуннинг сайқали, дея таърифланмиш азим шаҳар Самарқанд тарихимизда ўтган кўпгина мутафаккирлар тақдирида ёрқин из қолдирган. Қадимул айёмдан, милоддан аввалги VIII асрлардан буён бу муқаддас юртдан илм ва маърифатпарварларнинг, устозу илмталабларнинг қадамлари узилгани йўқ.

Навоий ижодининг салмоқли қисмини унинг насрий асарлари ташкил қилади. Яна шуниси эътиборни ўзига тортадики, улуғ адиб уларни (1481-1482 йилларда яратилган “Вақфия”ни истисно қилганда) умрининг сўнгги йилларида яратган.

Ҳазрат Алишер Навоий асарларида Ватан мавзуси, ватанпарварлик ғояси муҳим ўрин тутади. Улуғ мутафаккир туғилиб ўсган шаҳрини қайноқ муҳаббат билан севган. “Ҳайрат ул-аброр”да ўз киндик қони томган замин таърифига алоҳида мақолат бағишлаган бўлса, “Садди Искандарий” достонида ҳам Хуросону Мовароуннаҳрни мадҳ этади.

Ҳазрат Алишер Навоий шеърлар девонини “Хазойин ул-маоний” (“Маънолар хазинаси”) деб атагани бежиз эмас. Улуғ мутафаккир асарлари чиндан ҳам сўз жавоҳирлари хазинасидир. Инсон ва унинг ҳаётига алоқадор ҳар қандай мавзу теран мазмун ва гўзал бадиий шакл уйғунлигида бетакрор талқин этилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Миллатимизда қадрият даражасига кўтарилган кексаларни эъзозлаш мавзуси буюк шоир ижодида қай тарзда тасвирланган? Бобокалонимизнинг бу борадаги ўгитлари бугунги кунда қандай аҳамият касб этади? Бу каби саволлар замондошларимизни қизиқтириши табиий.
Шеърият мулкининг султони “тезфаҳм ва баланд идрок, хилқати соф ва пок” дея таърифлаган халқимиз улуғ ёшдагиларга эҳтиром кўрсатиш бобида, дарҳақиқат, ўзига хос анъаналарига эга. Бизда отаси ўтирган уйнинг томига чиқмаслик, ёшларнинг қарияларга аввал салом бериши — азалий урф. Юзма-юз келганда кексаларга йўл бериш, қўлида оғир юки бўлса, ёрдамга шошилиш — тарбия белгиси. Эгаллаган мансабидан, бойлигидан қатъи назар, ёшларнинг улуғлар олдида ўзини камтарин тутиши, тўй-маъракаю издиҳомларда уларни тўрга ўтқазиши — миллий удум, гўзал одоб нишонаси. “Фавойид ул-кибор” девонида “Қарилиғ истар эсанг, қариларни ҳурмат тут”, деб ёзар экан, ҳазрат Алишер Навоий халқимиз тийнатидаги ана шу фазилатни улуғлайди. Уни асраб-авайлаш зарурлигини уқтиради.
Яна бир шеърида шоир мана бундай ёзади:
Лутф айла қариларға десангким узун яшай.
Узоқ умр кўрмоқ учун ҳаётнинг машаққату заҳматларга тўла йўлларини сабру матонат билан босиб ўтган кексаларга лутф кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш зарур. Дуо олган одам Яратганнинг паноҳида бўлади. Турли бало-қазо, офат-туҳмат, ёмонликлар унга йўламайди. Юқоридаги мисрада халқимизга хос ана шу дунёқарашнинг бадиий ифодасини кузатиш мумкин.
Машҳур “Хамса”нинг иккинчи достони “Фарҳод ва Ширин”да оз сўз замирига мана бу тарзда кўп маъно юкланган:
Кичикларга кичикдур умр асоси,
Улуғларға улуғроқдур қиёси.
Яъни инсон ҳаётининг моҳиятини, одамзод умрининг асосини ёшлардан кўра тажрибали инсонлар — улуғлар кўпроқ англайди. Уларга қулоқ тутмоқ, улардан ўрганмоқ, маслаҳатларини олмоқ ёшлар учун шу боисдан ҳам сув ва ҳаводек зарур, фойдали.
Буюк мутафаккирнинг “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” асаридаги мана бу сўзларига эътиборингизни қаратсак: “Ота болани шунинг учун тарбия қиладики, токи у катта бўлганида ғамхўрлик қилсин”. Улуғ ёшга етган ота-онага эҳтиром кўрсатиш одамийликнинг асосий шартларидан. Бу туйғу, бу фазилат бизга она сути, оиладаги тарбия, маънавий муҳит орқали сингдирилади.
Агар инсон учун энг азиз саналган сиймолар — ота-она кексайган бўлса-чи? Уларга қай даражада эҳтиром кўрсатмоқ керак? Ҳазрат Навоий фикрича, ота учун бошни фидо, она учун жонни садқа қилмоқ — бурч. Кимки бу бурчни шараф билан адо этиб, ҳар иккисининг ризосини топса, икки дунё саодатига эришади. Зеро, ота-онанинг бири бамисоли ой бўлиб тунни нурафшон қилса, иккинчиси қуёш мисоли кунни ёруғ айлайди.
Бугина эмас. Ҳазрат Навоий “Арбаъин” асарида “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” мазмунли ҳадисни бетакрор назмий талқин этганки, ўқиганларнинг вужудига титроқ югуради. Онанинг нечоғли улуғ сиймо эканини яна бир бор юракдан ҳис этади.
Буюк шоирнинг ёши улуғларни қадрлаш, уларни ҳурмат қилиш ҳақидаги нодир фикрлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Президентимиз таклифи билан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланган жорий йилда мутафаккир бобокалонимизнинг бу борадаги қарашлари, айниқса, қимматлидир.

Нурбой ЖАББОРОВ,
Ўзбекистон Миллий университети
профессори.

Сандиқ соат
Навоийнинг китоблари кўпайиб кетгандан кейин уларни тартибда сақлаш учун бир китобдор керак бўлиб қолди. Унга Муҳаммад наққош деган бир кишини тавсия қилдилар.
Муҳаммад наққошнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ эди. У тош ва ёғочга ўйиб нақш солар, чилангарлик, дурадгорлик, муқовасозлик ва ҳоказоларни билар эди. У Навоийнинг таклифини жон деб қабул қилди.
Муҳаммад наққош шу иш билан овора бўлиб юрганда кўнгилсиз бир ҳодиса юз берди. У Навоийга зарур бўлиб қолган бир китобни токчадан оламан, деб уни девор тагидаги соат устига тушириб юборди. Соат тўхтаб қолди. Навоий бундан хабар топиб, қаттиқ хафа бўлди-ю, лекин индамади. Наққош уни тинчитиш учун:
— Ишларимдин бўшаганимдин сўнг соатни тузатиб бергаймен, — деб ваъда қилди.
Орадан бир неча кун ўтгач, шоир наққошни чақириб:
— Сиз менга бир соат қарздорсиз, — деди ҳазил аралаш. — Кеча мен Муборизбек эвида меҳмон бўлғон эрдим. Фарангистондин келган савдогарлар анга сандиқ шаклидаги бир соат совғо қилибдурлар. Илгари араблар бундан яхшироқ соатлар ясар эканлар, кейин бул ҳунарни хотирдин чиқорғонлар. Илму ҳунар қўйдек адашиб, фаранглар қўлига ўтиб кетибдур, эмди йўқолғон қўйни қайтариб олмоқ лозим.
Навоий “сандиқ соат”ни батафсил тасвирлаб, наққошга худди шундай бир соат ясашни таклиф қилди. Муҳаммад наққош индамай ерга қараб қолди.
— Ҳа, нега унингиз чиқмай қолди? Бул ишга қўл урмоққа юрагингиз дов бермаётирми? Кўз қўрқоқ, қўл ботир, деганлар.
— Агар яхши бир темирчи бўлса, ясай биламиз, — деди наққош ўйланинқираб. — Бир уста бор, Сарбонали деган. Ўзи темир, пўлат, жездан қилинатурган жами буюмларни ясай биладур, аммо ўлгудек пулга ўч одам...
— Биз пулдин қочмаймиз, шул иш битса бас, — деди Навоий. — Боринг, ўшал темирчи била келишиб, сандиқ соатни кўриб, андоза олиб келинг. Мен сизга бир мактуб ёзиб берай. Агар шуни уддалай олсангиз, тарихда номингиз қолғай.
Навоийнинг сўзи наққошнинг ғайратига ғайрат қўшди. У билагини шимариб, ишга киришиб кетди...
Орадан икки-уч ой ўтгандан кейин темирчи билан наққош оғир бир “сандиқ”ни кўтариб, Навоийнинг меҳмонхонаси тўрига тик турғизиб қўйишди. Ўша куни кечқурун Навоий наққошнинг ҳунарини кўрсатиш учун ўзининг яқин дўстларини таклиф этди.
Соат роппа-роса етти бўлганда сандиқнинг қопқоғи жаранглаб очилди. Сандиқ ичида темирдан ясалган бир ҳайкал тик турар эди, у қўлидаги темир таёқ билан олдидаги ясси мис парчасига етти маротаба урди ва эшик ёпилди.
— Офарин!
— Ҳожи Муҳаммад беназир уста, — дейишди меҳмонлар ёқаларини ушлаб.
— Ҳар соат сандиқ очилиб, ичидаги ҳайкал, масалан, соат икки бўлғонда икки, уч бўлғонда уч маротаба жом чаладур ва ҳоказо, — деб изоҳ берди Навоий хурсанд бўлиб.

Миркарим ОСИМ.

Оразин ёпқач кўзимдин...
Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.
Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,
ўорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.

Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.

Бўсаэ қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,
Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.

Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,
Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.

Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.

Илм ва ирфон эгаларининг намояндаси
...Ўткир кўз эгаларининг ҳузурида махфий ва яширин қолмасинки, шараф ва улуғлик осмонининг қуёши, дунё буюкларининг пешвоси, яхши хулқлар манбаи... илм ва ирфон эгаларининг намояндаси, таҳқиқ ва ишонч аҳяларининг қибласи, ҳоқон давлатининг таянчи ва ҳазрати султоннинг яқини, фақирликка бою, ҳимматга ботир, олий ҳазрат низомулҳақ вал ҳақиқат ваддунё ваддин амир Алишернинг... узлуксиз меҳрибончиликлари шуъласи, илтифот ва ғамхўрликлари офтоби Хондамир деб шуҳрат қозонган бу фақир банда ва ҳақир зарра ўиёсуддин ибн Ҳумомуддин бошига тобланди, балки вужудининг ниҳоли ёш чоғидан то йигитлик даврининг охирига қадар ул ҳазратнинг лутфу эҳсон ариқлари ёқасида ўсиб, унди.

ХОНДАМИР

Она илтижоси
Навоий ижодида она образи муҳим ўрин тутади. Хусусан, шоир бир қатор тарихий-бадиий сиймолар, жумладан, Аланқува, Золи зар, Ҳалима она, Билқиси соний — Ҳадичабегим тимсоллари орқали уларга ўз меҳру муҳаббатини, чексиз хурматини ифода этади.
“Насойим ул-муҳаббат”нинг Шайх Абдулқодир Жилий ҳақидаги ҳикоятида “фақат ва фақат ростликни дейсан”, “ҳар қандай ҳолатда ростлик, тўғрилик йўлин тутасан”, деб ўғлидан аҳд олган Уммулхайр она образи тасвирланади. “...Онам қошиға келдим ва дедимки: “Мени Тенгри ишиға қил ва ижозат берки, Бағдодқа борай ва илме касб қилай ва солиҳларни зиёрат қилай. Мендин бу доия сабабин сўрди, айттим. Эрса, йиғлади. Ва қўпти ва саксон олтун келтурди. Ва дедики: “Менга ота меросидин бу қолибдур”. Яримин қардошим учун қўйди ва яримин менинг тўнумға тикди ва манга сафар изни қилди. Ва манга аҳд бердики, барча аҳволда ростлиқ қил ва менинг видоъимға чиқди. Ва дедики: “Бор, эй фарзанд, Тенгри учун сендин кесилдим ва қиёматқача сени кўрмагумдир. Мен оз қофила била Бағдодқа  таважжуҳ қилдим”. Карвон Ҳамадондан ўтганда, олтмиш отлиқ йўлтўсар — зўравонлар чиқиб, карвонни талайди. Боладан ҳам “Ниманг бор?” — деб сўрашганида, “Қирқ олтиним бор”, деб жавоб беради. Боланинг жавобига ҳайрон бўлиб, қайта-қайта сўрашганда ҳам, у қирқ олтини борлигини айтаверади. Тўнини сўкиб, қирқ олтинни топадилар ва ҳайрон бўлишиб, Абдулқодирдан сўрайдилар: “Сўрдики, сенинг бу эътироф қилурға боисинг не эрди? Дедимки: “Онам манга аҳд бериб эрди — сидқу ростлиққа! Ва мен анинг аҳдига хиёнат  қилмам”. Бас, ул қавмнинг улуғи йиғлади ва дедики: “Йиллардурки, мен Парвардигорим аҳдиға хиёнат қилибмен”. Ва қиладурғон ишидин менинг илигимда тавба қилди”. Ростликнинг куч-қуввати билан улар илк тавбани қилиб, карвон аҳлидан нима олишган бўлса, эгаларига қайтаришади.
Фикримизни Навоий ўз асарида “курашчиликда саромад бўлиб азим шуҳрат тутган”, деб қадрлаган шоир, ҳунарманд Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги фикрлар билан давом эттирсак. Навоий унинг ҳинд мулкида ташкил қилинган “кураш маъракасида”ги жисмонан мағлуб бўлса-да, нафси устидан ғолиб чиққани билан боғлиқ бир неча воқеаларни баён қилади: Ҳиндистон шоҳи бир заргар орқали Паҳлавонни ўз юртига таклиф эгади. Таклифдан мақсад шоҳ ўзининг курашчиси билан Паҳлавон Маҳмудни халойиқ олдида кураш тушириш эди. Паҳлавон Маҳмуд  Ҳиндистонга боради ва ўз одатига кўра кураш олдидан қабристонни зиёрат қилади. Кўрадики, бир муштипар она бир авлиё мозорида “Худоё, бу келган Паҳлавон курашчи маъракасидин менинг ўғлумни шарманда чиқармагайсен!” деб Тангрига бутун вужуди билан ёлвориб муножот қиларди. Паҳлавон Маҳмуд у шоҳ курашчисининг онаси эканлигини фаҳмлайди ва ўз-ўзига курашда мағлуб бўлишни ваъдаю қарз қилади. Эртаси куни у ўз ваъдаю қарзида собит-мустаҳкам туриб, бир-икки усул қилгандай бўлади-да, атайин йиқилади.
Муштипар онанинг Оллоҳга қилган муножоти учун ўзидан куч ва малака жиҳатидан анча паст курашчига атайин мағлуб бўлиб, ваъдаю қарзни бажаради. Она хурсандчилигини, истак-талабини ўзининг полвонлик шаънидан, ғолиблик завқидан устун қўя олган, ўз нафсига ҳоким бўлган Паҳлавон Маҳмудни улуғ Навоий  шарафлайди.
Айтиш мумкинки, она сиймоси Навоийнинг идеал тимсолидир. Чунки уларда умумбашарий фазилатлар, ахлоқий-таълимий қарашлар мужассам. Демак, бу образлар ҳамма замонларда катта ижтимоий-тарбиявий, маърифий ва эстетик аҳамиятга эга бўлиб қолаверади.

Буробия РАЖАБОВА,
филология фанлари номзоди.

Рубоийлар

Номангким, эрур боиси иқболу тараб,
Еткурса тараб мени ҳазинға, не ажаб,
Ёлғуз мендин кетармади ранжу тааб,
Ким бўлди басе халқ ҳаётиға сабаб.

Эй ишқ, анинг кўйида тавфи ҳарам эт,
Бизни доғи ул тавфға бошла, карам эт,
Бир доира кўйи теграсида рақам эт,
Гар чиқса аёғим, рақамингдин қалам эт.

Будур тилагимки, улки маъбудунг эрур,
Туткай сени улёнки, сенинг судунг эрур.
Кўнглунгга етургай улча беҳбудунг эрур,
Илгингга кетургай улча мақсудунг эрур.

Ёшунғон эмиш қаро булутға моҳим,
Гардунни совурмоғлиғ эрур дилхоҳим.
Кирмиш қаро туфроққа қуёшдек шоҳим,
Невчун қаро қилмасун қуёшни оҳим?!

Мустақиллик туфайли кўҳна ва бетакрор тарихимизни чуқур ўрганиш, ўзлигимизни англашга кенг имконият яратилди. Хусусан, бугунги кунда жаҳон илм-фани ҳамда маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган Алишер Навоий сингари улуғ аждодларимиз фаолияти ва бебаҳо мероси билан кенг жамоатчилик, халқимизни ошно этиш, аждодларимизнинг буюк хизматларини тарғиб қилиш борасида кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Буюк шоир, донишманд бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари, киши завқини оширадиган дилбар ғазаллари, “Аруз” номли салмоқли рисоласини мутолаа қилганда унинг шахсиятидаги ибратли хислатларга дуч келаверамиз.

  • 07 Февраль 2015

Бебаҳо хазина

Президентимизнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида маънавиятни шакллантирадиган мезонлар ҳақида шундай дейилган: “Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан яна бири — бу Алишер Навоий бобомиздир. Биз унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фахрланиб сўз юритамиз”.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган