XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 09 Февраль 2017

Фарзанд тарбияси ва инсоний бурч

Оқил ва одобли фарзанд — ота-онанинг фахри, жамиятнинг бойлиги. Шу боис озод ва обод мамлакатимизда навқирон авлод тарбияси устувор аҳамиятга эгадир. Бу борадаги вазифаларни амалга оширишда аждодларимиз -меросининг, хусусан, Алишер Навоий асарларининг ўрни беқиёс.

Шоир битикларини чуқур ўрганиш, мисралар қатидаги теран маъноларни англаш ёшларимиз феъл-атворидаги айрим қусурларни барҳам топтиришга, маънавий юксак авлодни камолга етказишга ёрдам беради.

Алишер Навоий инсонни комилликка чорлар экан, аввало, унинг одоби хусусида кўп тўхталади. Мутафаккирнинг фикрича, инсон одобини белгиловчи ёрқин фазилатлардан бири ота-онага ҳурмат-эҳтиромдир:

Иста ато йўлида 

 жон фидо қилмоқ,

Қуллуқ аноға ҳам 

улча имкон қилмоқ.

Зуҳди абад истасанг 

фаровон қилмоқ,

Бил они ато-аноға эҳсон қилмоқ.

Она — табиатнинг мўъжизаларидан бири. У инсон наслини давом эттириш, фарзанд тарбиялаш, келажакни таъминлашдек улуғвор ва масъулиятли вазифани зиммасига олган. Уни бажариш йўлида тоғ келса, кемиради, сув келса, -симиради. Она кулса, олам кулади, қадамлари остида “тупроқ гуллайди”. 

Ривоятларга кўра, шоҳ Искандар умри поёнига етганлигини англаб, онасига мактуб ёзади. Мактубда дунёни бошдан-оёқ фатҳ этиш истаги туфайли онасини айрилиқлар бағрига ташлаганлиги, ундан йироқ кетиб қийнаганлиги учун узр сўрайди. Бу надоматни Алишер Навоий шундай ифодалайди:

Керак эрди, то кирди мағзимга ҳуш,

Хирад токи солди димоғимга жўш,

 

Демон қилсам эрди ўғуллуқ санга,

Қабул айласам эрди қуллуқ санга.

 

Санга айлабон хоки даргоҳлиқ,

Анинг отин этсам эди шоҳлиқ.

Алишер Навоий “Ҳайрат 

ул-аброр” достонида ота-онанинг фарзанд олдидаги бурч ва вазифалари хусусида ҳам тўхталади. Аввало, фарзанд дунёга келгач, ота-она унга муносиб исм қўйиши зарур. Иккинчидан таълим-тарбия бериш учун муаллим чақириши, шунингдек, болага меҳр бериши лозим. Ота-оналар фарзанд тарбиясига масъулдирлар ва азалдан улар ўз бурчларини амалда бажариб келганлар. Ота-она фарзанд дунёга келган кундан бошлаб уни меҳр билан парваришлайди, қорнини тўйдиради, устини бутлайди, ҳаётда ўз ўрнини топсин дея илмли, маълумотли қилишга интилади. Қисқача айтганда, бутун куч-қувватини, борини фарзанди учун бахшида этади. Бундай болажонлик давлатимиз томонидан олиб борилаётган эзгу ислоҳотларга ҳам сингдирилганлиги янада ибратлидир. Хусусан, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ҳаётга татбиқ этилган чора-тадбирлар фикримизга яққол тасдиқ бўла олади. 

Шоир ота-онага хизматни тенг қил, хизматинг қанча ортиқ бўлса ҳам, уни шунча кам деб бил, дея уқтиради. Отанг олдида бошингни фидо қилиб, онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди! Икки дунёнг обод бўлишини истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол.

Фарзанди учун ўзини фидо этган ота-онанинг хизматини қилиб, кўнглини овлаб, ширин сўз ва меҳрибончиликлар билан уларнинг дилини шод этишдан ҳам улуғроқ ва савоблироқ иш борми?! Ота-онанинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиб, уларнинг розилигини олган фарзандга саодат ёр бўлади. 

Отабек ИСМОИЛОВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган