XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 09 Февраль 2017

Муҳаббатнинг муаззам мадҳияси

Инсоният ҳаёти эркак ва аёл бутунлигида барқарор, бардавомдир. Шунга кўра, жамият тараққиётида эркаклар қанчалик муҳим роль ўйнаса, аёллар ҳам шунчалик аҳамиятли ўрин тутадилар. 

Шу боис мумтоз шеъриятнинг муҳташам куллиётида аёл, энг аввало, улуғ сиймо сифатида намоён бўлади.

Мисол учун, қалби муҳаббат туфайли самолар қадар юксалган чоғларда Алишер Навоий ёрни  “ҳусн шоҳи” дея улуғлайди; “ўлукни тиргузур лаълинг Масиҳосо калом айлаб” дея маҳбубанинг жонбахш лутфидан ҳайрат изҳор қилади; ёр-ку ёр, уни қадрлаганларга ҳам юз жонини фидо қилмоққа аҳд айлаб, ошиқона жўмардликни ҳадди аълосига кўтаради:

Ишқ ичра анинг фидоси юз жон

Ҳар жонки санга фидо бўлубтур.

Айни пайтда ҳазрат Навоий учун аёлнинг ибоси, адаби, хулқи бениҳоя қимматлидир. Шоир машҳур ғазалида “Оразидек ойдин эрконда гар этти эҳтиёт” дея ҳаёю андишани зимдан маъқуллайди. Яна:

Маҳбуб дурур гулу висоли матлуб,

Кўрмак ани гулбун узра 

билгил маҳсуб.

Базм ичра узуб кетурган 

эрмас марғуб,

Ул навъки мажлис ичра 

ўлган маҳбуб, —

деб ёзади у бир рубоийсида. Яъни аёл ўз ёри, оиласи билан гўзал. Даврама-давра кезишлар, турли базмлар, ўз азалий рутбасидан узоқлашиш аёлни узилган гул каби сўлдиради, хор қилади, демоқчи шоир. 

“Маҳбуб ул-қулуб” — Алишер Навоийнинг ҳаётий ва ижодий тажрибалари якуни, хулосалари жавҳари мужассамлашган асар. Китобнинг “Халойиқ аҳвол ва афъол ва ақволининг кайфияти” деб номланган “Аввалги қисм”и 40 фаслдан иборат бўлиб, шоир унда жамиятдаги турли тоифа ва табақаларнинг тавсифини беради. Бўлимнинг 37-фасли “Кадхудолиғ сифати ва хотунлар зикрида” деб номланган бўлиб, бу фаслда сўз аёллар хусусида боради. Худди ана шунинг ўзиёқ Алишер Навоий аёлларни жамиятнинг муҳим бўғини, аҳамиятли тоифаси, деб билганидан далолат беради. Шоир ўз даври кишиси сифатида, эркак зотининг жамиятдаги фаоллиги, давлат ва мамлакатга қиладиган хизмати миқёси аёл кишига боғлиқ, деб ҳисоблайди: “Мувофиқ тушса кадбону, давлат ва жамиятга бўлмоқдурур ҳамзону”. Агар аёл оқила бўлса, турмуш ободлиги ундан; ҳаётдан жафо етганда яхши аёл — дўсту ҳамдам, тақдирдан балолар юзланганда — ғамдошу ҳамнишин; улар фаришталарга яқин турадилар, бундай аёлга йўлдош, турмушдош бўлиш  саодат, тақдирнинг мубораклиги нишонасидир — ғазал мулкининг султони яхши аёлларни мана шундай улуғлайди. 

Алишер Навоий аёл сиймосида  энг қадрлаган сифат — бу, албатта ҳаё, иффат, вафо ва покликдир. Бир ўринда:

Юз туман нопок эрдин яхшироқ

Пок хотунлар аёғининг изи, —

дея шоир лутф этган. 

Аёлнинг покдомонлиги шунинг учун ҳам муҳимки, фақат улардангина солиҳ ва юксак фазилатли фарзандлар дунёга келади:

Покдомон зуафодин неки зоянда бўлур,

Руҳпарвардур, жонбахш 

зиҳи хилқати пок.

Шубҳасиз, аёл учун энг улуғ мартаба — оналикдир. Ўтмиш адабиётимизда аёлнинг бу рутбаси ҳам баланд пардаларда васф этилган. Улуғ мутафаккир онани “розиқи марсум”, яъни “қонуний ризқ берувчи” дея шарафлайди. Унинг насиҳатномаларида “Бошни фидо айла ато бошиға, Жисмни қил садқа ано қошиға”; ота ва онани тенг тутиб айтилган “Бу икининг хизматини бир бил, Ҳар неча ифрот эса, тақсир бил” қабилидаги гўзал ўгитлар бор. Шоир яна бир ўринда она сиймосини беҳад юксалтириб, “Ано ўрнин ато тутмас ўғилға, ...Ки имкон йўқтурур бўлмоқ аносиз” деб ёзади. “Арбаъин”да эса ҳадисларга таяниб, “Жаннат боғлари оналарнинг оёғи остидадир. Жаннат боғларини кўришни истасанг, онанинг оёғи -остида тупроқ бўлгил”, дея уқтиради. 

Нодира АФОҚОВА,

филология фанлари доктори.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган