XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 13 Июнь 2016

«...Ҳам аввал сўзу ҳам охир сўз»

Буюк ўзбек адабиётининг Алишер Навоийгача кечган даврини “навосиз” деб аташ малол келса-да, “низоми миллати ва-д-дин” (Абдураҳмон Жомий баҳоси) мақомига етган бадиият даражасидан туриб қаралганда, бир оз “навосиз” бўлиб кўриниши мумкин. Чунки Ҳазрат Навоийнинг навоси (бадиияти)дан навозиш олиш (баҳраманд бўлиш) ҳар кимга ҳам насиб этавермагани каби унга устоз бўларлик даражадаги адибларни эслатиш (ниҳоятда оз)нинг ўзи юқоридаги тахминни ҳақиқатга яқинлаштиради.

Мумтоз адабиётда сўзнинг муқаддас саналиши ва унинг асосида мукаммал бир санъат вужудга келиши сўзнинг буюк мўъжиза экани билан бевосита боғлиқ. Чунки сўзга дунёнинг ибтидоси, деб қараш ўйлаб топилган ҳикмат эмас, балки Яратганнинг ҳукми билан эканини яна Навоийнинг қуйидаги таърифи орқали англаймиз:

Сўз келиб аввалу жаҳон сўнгра,

Не жаҳон, кавн ила макон сўнгра.

Жаҳонга аввал сўз келган, йўқ ҳали жаҳон бир бўлмай туриб, борлиқ ва маконга сўз келгани муқаддас китобларимизда ҳам мавжуд. Дунё вужудга келишидан аввал “кун” — “ярал!” деган илоҳий сўз Яратганнинг қудратини рўёбга чиқарди:

Чунки мавжуд бўлди нуктаи “кун”,

Бўлди мавжуд тоза, йўқса куҳун.

Дунёнинг янгидан мавжудлиги, тўғрироғи, таваллудига “кун” — “ярал” сўзи сабаб бўлдики, йўқса “куҳун” шаклидаги борлиқ дунёга айланармиди?!

Сўз табъ (истеъдод)нинг фарзанди бўлгандагина у жонга пайванд бўлади. Табъи фарзанд эса зода (истеъдодли қилиб яратилган), яъни яралмишлар ичида эътиборлисидир. Шунинг учун ҳам ўзининг бутун истеъдоди сўз билан эканлигини англаган шоир ёзади:

Сўзни гар туз дедим 

вагар оздим,

Неки тақдир айладинг ёздим.

Килк ўлурда варақнигор манга,

Қайда бор эрди ихтиёр манга?

Ҳар не килким 

вараққа ёзди бу кун,

Килки тақдир ёзмиш эрди бурун.

Демак, шоирлик Навоий талқинича тақдир экан, у сўзнинг тузукларини билиш, у “кўз” орқали атрофга, дунёнинг боши ва охирига назар солиш ҳам зарурдир. Чунки сўз фақат ибтидо эмас, балки интиҳо ҳамдир, ҳатто интиҳогина эмас, балки бу икки қутб ўртасидаги мавжудлик белгисидир:

Ҳар киши даҳр аро ҳаёт топиб,

Сўнгғи дам сўз била нажот топиб.

Англа ул сўзни нуктаи тавҳид,

Ваҳдат аҳлида йўқ мунга тардид.

Бас, сени аввал ул қилиб зоҳир,

Санга ҳам аввал ўлди ҳам охир.

Аввалу охирингға солғил кўз,

Бил ҳам аввал сўзу ҳам охир сўз.

Ҳамидулла БОЛТАБОЕВ,

филология фанлари доктори,

профессор.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Мўъжизакор ижод олами Тасаввур дунёси »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган