XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 13 Июнь 2016

Мўъжизакор ижод олами

Алишер Навоийнинг илмий меросини ўрганиш шоирнинг ҳаётлиги чоғиданоқ бошланган. Чунончи, унинг ҳаёти ва ижоди, дўсти Ҳусайн Бойқаро билан муносабати, тинчлик ҳамда ободончилик йўлидаги улкан ишлари, қурилишларда бош-қош бўлганлиги, темурийзода шаҳзодалар тарбиясига катта ҳисса қўшганлиги хусусида тарихий асарлар, ёзма манбалар орқали аниқ маълумотларга эгамиз. Шундай экан, келгуси авлодларга ҳам сўз мулкининг султони қолдирган буюк меросни етказиш барчамизнинг бурчимиздир.

Бинобарин, Навоий ижоди нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё олимлари томонидан ўрганилган ва ҳамон тадқиқ этилаётир. Биз қуйида Навоий ижодининг ўарбда ўрганилганлиги ҳақида тўхталмоқчимиз. Европада XVI асрдан улуғ бобомиз асарлари билан қизиқиш бошланган бўлса-да, жиддий тадқиқот ишлари, асосан, XIX асрга тегишлидир. Француз шарқшуноси Этьенн-Марк Катрмер 1841 йили нашр қилинган китобида Навоийнинг икки асари — “Муҳокамат ул-луғатайн” ҳамда -“Тарихи мулки ажам”ни батафсил шарҳлайди. Бир оз вақт ўтгач, рус олими Илья Березин ўз китобига Навоий асарларидан парчалар киритади. 1861 йилда эса Франция элчихонасида таржимон бўлган М. Белиннинг “Осиё” журналида Навоий ҳақида ёзилган мақоласи босилади. Шоир асарларидан “Мажолис ун-нафоис” XVI асрда бир неча маротаба форс тилига таржима қилинди.

Кристафор Арманининг 1557 йилда итальян тилида Венецияда нашр этилган “Сарандиб шоҳининг ёш уч ўғил ташрифи” асарининг иккинчи бўлимида Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достонидаги Баҳром ва Дилоромнинг севги саргузаштлари мадҳ этилади. XVII асрда грузин шоири Сишишвили ҳам “Барамгуани” (Баҳром Гўр) достонида Баҳром ҳамда Дилором қиссасига тўхталиб ўтади. Шоир асарларининг таржима ишлари кейинчалик ҳам давом этди.

Бундан ташқари, Навоий ижоди ва унинг илмий мероси хусусида Ильминский, Веляминов-Зернов, Браун, Бартольд, Бертельс, Кононов, Руденко, Болдирев, Лебедов, Рождественский ҳамда бошқа машҳур олимлар махсус тадқиқотларни амалга оширган. Бундай йирик олимларнинг айнан Навоий ижоди билан алоҳида қизиқишлари унинг ниҳоятда серқирра ва самарали ижодкор бўлганлигидан далолатдир.

Бугун бутун дунё Навоий асарлари тилининг жаҳон тилларига кўрсатган ижобий таъсирини ҳурмат билан эътироф этаяпти. Айниқса, Навоий ижодидан таъсирланмаган туркий халқлар шоири бўлмаса керак. Жумладан, Озарбайжонда яшаб ижод қилган бир қанча шоирлар Навоийни ўзларига маънавий устоз билиб, унинг ғазалу шеърларига назиралар боғлашган. Қолаверса, айнан Навоий истифода қилган сўзлардан унумли фойдаланганлар. Бундай шоирлар сирасига Кишварий, Фузулий, Сусаний, Шанқулибек, Насимий, Шахий, Хатоий, Рушений, Ҳабибий ҳамда Омонийни киритиш мумкин.

Ахлоқий-тарбиявий асарлар ёзиш услубини Навоий яратган мактаб бошлаб берди, десак, муболаға бўлмайди. Бу ҳақда ҳатто озарбайжонлик олим Жале Демирчизода ўз вақтида илмий мақола эълон қилган эди. Унинг фикрича, “Озар тили маълум бир вақт ўзбек тили таъсирида қолган. XVI асрдан бошлаб озар адабиётида “олтин давр”нинг бошланиши ҳам тасодиф эмас. Чунки айнан шу даврда Навоийга ҳавасманд ва Навоий ижод йўлида ҳамда унинг услубида ижод қилган Фузулий ва Насимий озар адабиётини энг чўққига олиб чиқди”. Янада ҳайратланарлиси шундаки, Навоийга эргашган бошқа халқ адиблари унинг ижод оламига шу даражада шўнғиб кетган эдики, шоирнинг ёнида ижод қилиш учун ҳаттоки Алишер Навоий ортидан Ҳиротга келиб, бу ерни ўзларига Ватан қилишган.

Умуман, Навоий шахсияти билан фахрланишга тўла ҳақлимиз. Қолаверса, ушбу далилларни келтириб ўтишдан мақсад Алишер Навоийнинг жаҳон тилшунослиги ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшганлигини яна бир карра ёдга олишдир.

Нигора ХОЛБЕКОВА,

тадқиқотчи.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган