Байтга нақшланган ҳикмат
XS.UZ
Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи (22-23 ноябрь) Иш билан банд бўлмаган юртдошларимиз диққатига! Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтиради Ўзбекистон — Корея Республикаси: ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин? Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади Адлия вазири Руслан Давлетов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашди Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади Демократик қадриятларга содиқлик ифодаси Тошкент метрополитени: Ривожланишнинг дадил одимлари Дарёнинг ҳам эгаси бор! Сайёҳ кейинги сафар гилам олади Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди Антиқа гуруч «Китоб 24» акцияси: Фаол мутолаа майдони Хоразмда Халқаро Амударё кунлари Икки босқичли модернизация Жиноятнинг илдизи қаерда? Олтинкўлнинг кўркам бозори Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида Япониянинг «Сока Гаккай» ташкилоти вице-президенти Кендзи Йосиго билан учрашув ўтказилди Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди Кореяда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади
  • 13 Июнь 2016

Байтга нақшланган ҳикмат

Алишер Навоий шеърияти, ижодий мероси комил инсон ҳақидаги орзу-умидлар бўстони, эзгулик амалларидан воқиф қилувчи бадиий қомусдир.

Мутафаккир шоир ўз асарларида оламни яратишдан муддао — одамни яратиш, дея таъкидлаб ўтади. Яъни борлиқ ва ундаги гўзал нарсаларнинг барчаси жонли-жонсиз маҳлуқотлар орасида энг азиз ҳамда мукаррам бўлган инсон учундир. Бас, шундай экан, одамзод сийратида ҳам, суратида ҳам, яъни қалби ва амалларида шу шарафга шукроналик ҳамда масъулият туйғуси акс этмоғи лозим, шундагина у ҳақиқий инсон номига муносиб. 

Хўш, шоир наздида бу масъулият нималардан иборат? Аввало, инсонийликка зид бўлган такаббурлик, хушомадгўйлик, хасислик, жабр-зулм, жоҳиллик, баднафслик, тамагирлик каби иллатлардан йироқ бўлмоқ, одамийлик шевасини касб этмакдир. 

Навоий машҳур ғазалларидан бирида бадиийликнинг жуда юксак ва нафис нуқтасидан туриб, ушбу тушунчани қуйидагича таърифлайди: 

Одам авлодида камдур одамийлиғ шеваси,

Одам эрмас улки майли одамизод айлагай.

Шоир одам зотида адолатпешалик, иймон-эътиқод, аҳдга вафо, инсоф, диёнат, меҳр, садоқат, хайр-саховат, камтарлик янглиғ энг яхши фазилатларни кўришни истайди. “Аҳли жаҳондин хаста хотир” шоир бу байтнинг илк мисрасида одамлар орасида гўзал инсоний хулқ-атвор соҳибларини топиш мушкул эканлигини айтади.

Кейинги мисрада фикрини давом эттириб, мабодо, ана шундай кимса, яъни одамийликка майл қилган киши учраб қолгудек бўлса, у одам эмас, дея фавқулодда кескин мулоҳазани ўртага ташлайди. 

Ажабо! Ҳозиргина нокаслардан нолиб турган шоир ўзи орзу қилганига қарама-қарши ўлароқ, одамийликни касб қилган одамни одам эмас, деб турса, ундай ҳолда у ким?! Аслида, бу саволга жавоб чистондаги каби шу байтнинг ўзида яширинган. Шоир шу орқали ғазалхонни мулоҳаза, мушоҳада бобида фаолликка ундайди, бошқача айтганда, идрокини чархлайди. 

Байтни яна бир карра ўқинг. Хўш, жавобини топа олдингизми? Топган бўлсангиз, жуда соз. Эътибор қилинг, гап бу ёқда: одамийлик шевасидан йироқ кимсалар орасида гўзал инсоний хислатларни ўзида мужассам этган кишини учратиш ноёб ҳодиса ва бинобарин, қувончли ҳолдирки, шоир наздида, у — одам эмас, балки бамисоли фариштадир. 

Маълумки, фаришта, малойик ҳар қандай гуноҳдан фориғлик, поклик, бокиралик, беғуборлик тимсоли.

Байтдаги навоийона мухтасар хулоса, буюк ҳикмат ана шундай!

Отабек ИСМОИЛОВ,

Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, 

Ўзбекистон Ёзувчилар 

уюшмаси аъзоси.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР