XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 26 Март 2016

«Олам маъмурлиғи алардин...»

Баҳор — табиат уйғониб, борлиқнинг ҳаракатга келиши, чор-атрофнинг ям-яшил тусга кириб, кишиларни деҳқончилик, экин-тикин юмушларига чорлайдиган бетакрор фаслдир.

Бу ҳақда улуғ бобокалонларимиз, айниқса, Алишер Навоий ижодига мурожаат қилсак, кўклам ва Наврўз мавзуи юксак даражада тараннум этилганига гувоҳ бўламиз.
Жумладан, шоирнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида деҳқону миришкорлар меҳр ила тилга олинадики, беихтиёр “Офарин” дейсиз. Бинобарин, буюк бобокалонимизнинг катта ҳаётий тажрибаси маҳсули бўлган мазкур асарда, асосан, инсоннинг касб-ҳунарига доир одоб-ахлоқи, маданияти, шунингдек, фазилат ва нуқсонлари кўрсатиб ўтилади.
Мазкур асарнинг “Деҳқонлар зикрида” деб номланган бобида деҳқон меҳнати, матонати шарафланади. Бободеҳқон меҳнати ҳақида сўз борар экан, шоир фақат ёрқин бўёқлардан фойдаланади, теран хулосаларини баён этади: “Олам маъмурлиғи алардин, олам аҳли масрурлиғи алардин...
Деҳқонки дона сочар, ерни ёрмоқ била ризқ йўлин очар... Деҳқонки тузлуқ (тўғрилик, яхши ният) била дона сочар, ҳақ (Аллоҳ) бирига етти юз эшигин очар...”
Шоирнинг деҳқонга юксак эҳтироми ўзгача руҳ билан йўғрилганлиги бежиз эмас, албатта. Бу касб эгаларининг “ризқ йўлини очувчилар” дейилиши ҳам бор гап. Масалан, деҳқон ҳосил кўтариб, хирмон қилгунча ундан қушларми, қурт-қумурсқаларми, кемирувчи жонзотлар дейсизми, барчаси баҳраманд. Ўроқчию машоқчилар ҳам қуруқ қолмайдилар, ризқ топадилар. Дон хирмонга уюлгач ҳам ризқ йўли “тўсилмайди”. Ва Навоий дейдики: “Деҳқоннинг бир дона сочарида бу ҳолдир, ўзга ишларига таъриф маҳолдир...”
Энди Наврўз шукуҳи қалбларимизни сурурга тўлдириб, ҳаётимиз янада фаровон, бозорларимиз файзу баракали бўлиб бораётган шу дориламон кунларимизга қаранг. Турмушимиздаги ободликни кўринг. Бу нимадан? Мустақиллик туфайли деҳқон меҳнати қадр топаётганидан эмасми? Ерга бўлган муносабат ўзгариб, бебаҳо хазинамиз ўзининг асл эгаларига берилаётганининг шарофати эмасми бу? Биз-чи? Биз ҳамиша ҳам бундай фаровон ҳаётнинг қадрига етаяпмизми, уни асраб-авайлаяпмизми?
Шу ҳақда ўйлаганда, ҳақиқий фаровонликни ҳалол меҳнатда, сабру қаноатда, деб билган улуғ бобокалонимизнинг теран тафаккурига қойил қоласан, киши.

Омонулла МАДАЕВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган