XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 26 Март 2016

«Гулу сабза айёмида бўлди тўй...»

Алишер Навоий асарларида Наврўз одамга хушнудлик бахшида этадиган айём сифатида таърифланади.

Чиндан ҳам, шарқона янги йил дебочаси ҳисобланган мазкур байрам ўзининг мўъжизакорлиги билан кишини ҳайратлантиради, ундан завқланиш бахтига ошно қилади.
Чунончи, Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг эллик олтинчи фасли хотимасида Наврўз оламу одамни ўз нури, зиёси ила мунаввар этади, бундай муборак дамларда меҳр-муҳаббат, дўстлик, оқибат каби фазилатлар инсон ҳаётини навбаҳор шодликлари каби безайди, дея уқтиради:
Баҳор эрдию гул арусиға зеб,
Арусона булбулға андин фиреб.
Гулу сабза айёмида бўлди тўй,
Бўлуб гулшан ойин била шаҳру кўй.
Аёқчи, кетур жомни лаб-балаб,
Ки, тўй ўлди айёми айшу тараб.
Ки, бу сур эрур олам афрўз ҳам,
Хусусан эрур фасли Наврўз ҳам.
Муғанний тузуб чинга вазнида чанг,
Наво чекки,  ҳай-ҳай ўланг, ҳой ўланг.
Яъни баҳор келдию гул келинчакдек ясанди, у булбулни ўзига келинлардек ром этди. Гулу сабзалар униб, яшнади, борлиқ бамисли тўю тантана  сувратига  кирди. Шаҳар кўчалари гулшан тусида товланди. Демак, айни пайт шодлик ва масрурлик айёмидир. Карнай-сурнай овози оламни мунаввар айласин. Наврўз фасли ҳозир. Муғанний чангни шайласин, бир куй чалсинки, тўю тантана оҳангига мос келсин.         
Худди шу достоннинг эллик еттинчи боби дебочасида “Йигитлик баҳорининг хушлуғи ва баҳор йигитлигининг дилкашлиғида гул ва булбулдек ва наво тузмак ва юз барг ва минг наво била нағма кўргазмак ва гулустон атфоли саҳоб доясидин сут ўрниға шираи жоний ва сув ўрниға оби зиндагоний ичгонидин руҳ наботи топқонин баён қилмоқ” деб баҳор фаслини йигитлик айёмига ўхшатиб, гўзал  ифодани келтириб ўтади.
Шу билан бирга, Навоий ўз асарларида баҳор ризққа йўл очувчи зироат, экин-тикин, деҳқончилик ойи эканлиги, мамлакат ободлиги, халқнинг маъмурчилигига восита ҳисобланмиш неъматларга лойиқ бўладиган бетакрор фасл эканлигига алоҳида урғу беради.
Кимки деҳқонлик айлади пеша,
Дағи нон бермак ўлди анга шиор,
Бўйла кимса улувви рифъатдин,
Одам ўлмаса, одамий худ бор.
Айтиш жоизки, шу кунларда  мамлакатимизда Наврўзи олам  шукуҳи кезмоқда. Навоий айтганидек, карнай ва сурнайлар навоси бутун оламга таралган. Юртимиз шаҳару қишлоқлари гулу чаманларга бурканган. Бахти кулган, иқболи порлаган халқимиз шарқона янги йилнинг абадият қўшиқларига жўр бўлишаётир. Бинобарин, Президентимиз таъкидлаганидек, Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўпминг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир.

Исҳоқ НОСИРОВ,
филология фанлари номзоди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган