Ватан соғинчи
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 13 Февраль 2016

Ватан соғинчи

Ўзбек халқининг тарих саҳифаларидан муносиб ўрин олган мард ва жасур ўғлонларидан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. У ҳақда дунё аҳли жуда “кўп ва хўб ёзган”. Жумладан, таниқли урду адиби Қамар Райис ўзининг “Бобур шахсияти ва шеърияти” номли асарида шундай дейди:  “Табиат бу тоғли Фарғона водийсига мислсиз ҳусн ато этган, Бобур унинг шайдоси бўлган. Табиатнинг мана шу сўлим гўшасида Бобурнинг шоирона тафаккури куртак очган. Унинг боғлари, чинорлари, шакардан ширин меваларини таъриф қилишдан бир сония ҳам чарчамаган...” 

Бобурнинг буюклиги ва халқимизга суюклиги нимада? Гап шундаки, у ҳам бошқалар қатори оддий инсон бўлган, лекин тақдир синовларига тан бериб, қўл қовуштириб ўтирмаган. Юксак даражадаги ақл-идроки, тафаккури, сабр-тоқати, матонати билан машаққатли ҳаёт йўлини босиб ўтиб, Ҳинд ерида Бобурийлар салтанатига асос солди. Гарчи, тақдир Бобурни ўз юртидан олисларга олиб кетган бўлса-да, у ҳамиша Ватанини соғиниб яшади. 

Унинг ижоди юртпарварлик, халқпарварлик, бунёдкорлик, яратувчанлик ғоялари билан суғорилган. Бугунги шиддатли, таҳликали замонда жаҳон аҳлига ўрнак бўлгудек фазилатлар Бобурнинг феъл-атворида жамулжам эди. Умрининг асосий қисми жанг майдонларида ўтганига қарамасдан, “Девон” тартиб берди, “Ҳарб иши”, “Муфассал”, “Мубаййин”, “Мусиқа илми” каби асарлар ёзди, “Хатти Бобурий”ни кашф қилди.

Бобур рубоийларининг бирида шундай деб ёзади: 

Кўпдин бериким, ёру диёрим йўқтур,

Бир лаҳзау бир нафас қарорим йўқтур.

Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла,

Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур.

Бу каби Ватан, она диёр соғинчи, ушалмас орзу-армонлар шоирнинг “ўурбат ичра, эй кўнгул, элдин вафо истарни қўй, Чун вафосин кўрмадинг ҳаргиз диёру ёрнинг”, “Дема Бобурга нетарсен, бош олиб кетмак не? Тенгрининг хости мундоқ эса, мен нетгаймен?”, “Юз жавру ситам кўрган, минг меҳнату ғам кўрган, Осойиши кам кўрган мендек яна бир борму?!” кўринишидаги сатрларида яққол намоён бўлади.

Бобур ўз замонасининг илғор фикрли, маърифатли кишиларидан бири сифатида яратиш, янги бинолар, боғу роғлар барпо этиш билан машғул бўлди. Андижону Самарқандда қура олмаган биноларни Афғонистонда, Ҳиндистонда барпо қилди. Бу борадаги саъй-ҳаракатларини эътироф этган инглиз адиби Вильям Рашбрук Бобурни “Ўн олтинчи аср бунёдкори” номи билан улуғлаб, унга атаб асар битган. 

“Бобурнома”да унинг яратувчанлигини тасдиқловчи сатрларга жуда кўп дуч келамиз. Масалан, “Одинапур қўрғонининг олида, жанубий тарафида, бир баландида тарихи тўққиз юз ўн тўртта бир чаҳорбоғ солдим”, “Исталифча кент маълум эмаским хейли ерларда бўлғай. Улуғ руд кентнинг ичидин оқар... Бу кентта Боғи Калон отлиғ Улуғбек мирзонинг бир мағсуб боғи бор эди. Мен эгаларига баҳо бериб олдим... Боғнинг ўртасидин бир тегирмон суйи ҳамиша жорийдур. Бу ариқ ёқасида чинорлар ва дарахтлардур, бурун бу ариқ эгри-букри ва бесиёқ эди. Мен буюрдимким, бу ариқни ража ва сиёқ била қилдилар. Бисёр яхши ер бўлди”, дея ўзининг бунёдкорлик борасидаги ишларини таъкидлайди.  

Бобурнинг яратувчанлиги унинг Фарғонадан мевали дарахт кўчатларини афғон, ҳинд ерларига олиб бориб эктиришида ҳам кўринади. Бу ҳақда унинг ўзи шундай деб ёзади:  “Кобул ва кентларида сардсерий мевалардин узум ва анор ва ўрук ва олма ва биҳи ва амруд ва шафтолу ва олу ва санжид  ва бодом ва янғоқ кўптур. Мен олу-болу ниҳоли кетуриб эктурубмен, яхши олу-болулар бўлди ва ҳануз тараққийда эди”. Бундай ҳолат илм-фанда “иқлимлаштириш”, деб аталади. 

Умуман олганда, биз — бугунги авлод Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан ҳар томонлама ўрнак олсак арзийдиган жиҳатлар бисёр. Зеро, унинг тийнатидаги инсонпарварлик, ватанпарварлик, кенг мулоҳазалилик, мардлик ва жасурлик ҳақиқий ибрат мактабидир. 

 

Абдулҳай СОБИРОВ,

филология фанлари доктори.

Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Fазал бўстони «Юз туман обрўю иззат кўр» »

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР